Қозоғистонда COVID-19 инфекциясининг иккинчи тўлқини туфайли иқтисодий муаммолар ўсишда давом этмоқда. Республикада 30 июндан 6 июлгача корнавирусдан 76 киши вафот этди, 7 июлдан 12 июлгача эса 111 та ўлим ҳолати қайд этилди. Шу муносабат билан Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Тўқаев фавқулодда вазият ҳолатини ойнинг охиригача узайтиришга қарор қилди. Бу мамлакат иқтисодиётига қарата урилган жиддий зарба бўлди, ваҳоланки эҳтиёжманд қозоғистонликларга фавқулодда ҳолат муносабати билан июль ойида 42,5 тенгедан (100 АҚШ доллари атрофида) пул маблағлари тарқатиладиган бўлган.
Bloomberg Қозоғистон миллий иқтисодиётни қутқариб қолиш учун кўраётган чоралари ҳақида ёзмоқда. Мамлакат Миллий банки базавий фоиз ставкасини 50 пунктда 9 фоизгача пасайтирди. «Базавий ставканинг пасайтирилиши инфляциявий таҳликаларнинг заифлашуви ҳамда 2020 йилнинг биринчи ярмида иқтисодий фаолликнинг май-июнь ойининг прогноз қилинаётган раундида кутилаётганига қараганда янада кўпроқ қисқариши билан изоҳланади. Карантинни кучайтириш бўйича қабул қилинган чоралар қўшимча дезинфляциявий таъсир кўрсатади», — дейлади Миллий банк баёнотида. Бутун дунё бўйлаб марказий банклар бу йил COVID-19 инфекцияси тарқалиши муносабати билан пайдо бўлган глобал саросима туфайли фоиз ставкаларини пасайтирдилар. Қозоғистон Миллий банки маълумотига кўра, сўнгги пайтларда долларлаштириш ўсишининг таҳликаси сезиларли даражада пасайган ва бу ставкаларни пасайтириш учун потенциални кенгайтирган. «[Қозоғистон] ҳукумати 11 май куни ниҳоясига етган биринчи фавқулодда ҳолат пайтида иқтисодиётни қўллашга 6 триллион тенгеден (15 миллиард АҚШ доллари) зиёд маблағни йўналтиришини эълон қилганди. Жорий ойда президент Қосим Жомарт Тўқаев Миллий банкка ва ҳукуматга иқтисодиётни рағбатлантириш бўйича қўшимча чоралар кўришни буюрди. Йиллик инфляция июнда 0,3 фоизлик пунктнинг 7 фоизигача ўсди; Миллий банк йилнинг охирига қадар нарх ўсиши 8-8,5 фоизгача тезлаши, кейин бўлса, 2021 йилда 4-6 фоизли мақсадли диапазоннинг юқори чегарасигача секинлашиб қолиши мумкинлигини прогноз қилмоқда. Қозоғистон ОПЕК + келишуви доирасида йил бошидаги ортиқча қазиб чиқарилган нефтни ўрнини тўлдириш учун август ва сентябрь ойларида нефть қазиб чиқариш ҳажмини янада кўпроқ қисқартиради», — дея кўрсатади Bloomberg.
Россиянинг ТАСС янгиликлар агентлиги Россия Қозоғистондаги ҳарбий алоқа узелидан воз кечаётгани ҳақида хабар бермоқда. Тегишли қонунни Россия Давлат думаси қабул қилди. «Шарҳловчи материалларига кўра, узел 1973 йилда эксплуатацияга қабул қилинган ҳамда Жанубий стратегик ҳаво-космик йўналишда жангавор навбатчиликни олиб бормоқда». «Россия Мудофаа вазирлиги ушбу йўналишда 2014 йилдан 2018 йилгача Армавир, Орск, Барнаул ва Иркутск шаҳарларида «Воронеж» русумли тўртта замонавий радиолокация станцияларини эксплуатацияга қабул қилган», — дейилади [Давлат думасининг қабул қилинган қонунига илова қилинган] тушунтириш хатида. Юзага келган ҳолат муносабати билан президент Владимир Путин Россия Федерацияси томонидан «Балхаш» узелидан фойдаланишдан воз кечиш тўғрисида қарор қабул қилган. Россия Федерациясининг мулки бўлган ушбу РЛС жиҳозлари келишув ижара муддати ниҳоясига етгунига қадар Қозоғистонда Россия ҳудудига олиб чиқиб кетилади. «Балхаш» узели ракета ҳужуминининг олдини олиш бўйича россия тизимининг бир қисми бўлиб, Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида жойлашган ҳамда ўзининг таъсир доирасига кўра космик кузатув олиб бориш, кузатувчи баллистик ракеталарни ва космик объектларни автоматик равишда аниқлашга мўлжалланган», — дейилади мақолада.
Хитойнинг «Синьхуа» янгиликлар агентлиги Ўзбекистон ўзининг енгил зирҳли, Tarlon дея аталувчи автомобилининг биринчи намунасини ишлаб чиқарганига эътибор қаратди. Ўзбекистон Мудофаа саноати давлат қўмитасидагиларнинг билдиришича, Tarlon мобил армия гуруҳларини ўқ ёғдириш йўли билан қўллашни таъминлаш ҳамда назорат-ўтказиш пунктларини ҳимоя қилиш, шунингдек жанговор патруллик қилиш учун фойдаланилади. «Тактик енгил зирҳли автомобиль дизель двигатели ҳамда Европа мамлакатларида ишлаб чиқарилган трансмиссия билан жиҳозланган», — дея қайд этиб ўтди Хитойнинг янгиликлар агентлиги.
«Марказий Осиёда марихуана етиштириш учун жуда ҳам қулай иқлим шароитлари мавжуд (Россияда марихуана тақиқланган моддалар (фуқаролик айланмасидан истисносиз муомаладан чиқарилган моддалар) рўйхатига киритилган — «Фарғона» изоҳи). Минтақа учун абориген (тубжой) ўсимлиги бўлган канабис тоғ ва адирлар ёнбағирларини қоплаган ҳамда шаҳар истироҳат боғларида ҳам қайсарлик билан ўзини намоён этиб туради. Археологик маълумотлар канабис Марказий Осиёда 6000 йилдан зиёд вақт олдин ҳам Европа ва Шарқий Осиёни боғлаб турган илк карвон йўллари бўйлаб тарқалганига гувоҳлик бермоқда. Ўзини Буюк Ипак йўлининг туристик маркази сифатида намоён этишга даъво этаётган Ўзбекистон каноп етиштириш бўйича тажрибаларини қайтадан бошлаб юборди. Бироқ бу ганжа (ганжа – наркотик кайф олиш учун турли услублар билан қўлланадиган марихуана япроқлари. — «Фарғона» изоҳи)» эмас. Франция-Ўзбекистон қўшма корхонаси Хоразмда <...> каноп етиштиришни бошлайди... Ўсимлик толаларини кўп соҳаларда: қоғоз, арқон, қурилиш материаллари ва тўқимачилик саноатида қўллаш мумкин. Кўп жиҳатдан олиб қараганда каноп Ўзбекистонда етиштирилаётган бошқа, қайғули жиҳатлар туфайли танилган пахтага ўхшаб кетади, — дея ёзади Eurasianet нашри. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг март ойида қонун билан тақиқланган «наркотик ёки психотроп моддаларини ишлаб чиқариш ёки тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган» таркибида 0,2 фоизгача тетрагидроканнабинол ёки ТГК дея аталувчи моддаси бўлган канопни саноат эҳтиёжлари учун тижорат мақсадида етиштиришга рухсат берувчи қонунни имзолади. Таққослаш учун: Америка Қўшма Штатларининг Масачусетс штатида тиббий мақсадларда очиқ савдода сотиладиган марихуана таркибида ТГК 0,3 фоизгача етиши мумкин.
«Ўзбекистон ҳозирги замонда Марказий Осиёдаги канопни саноат миқёсида ишлаб чиқаришга бошлаган давлатларнинг биринчиси эмас. Қўшни Қозоғистонда KazHemp номли корхонаси ушбу ўсимликни етиштириш билан 2017 йилдан бери шуғулланиб келади. Маълумотларга қараганда, бир тонна маҳсулот 2018 йилда экспорт қилинган. Бироқ ички ишлар вазирлиги лойиҳани «совутиб” қўйди, бу йил эса расмийлар KazHemp етиштирган ҳосилда ТГК миқдори юқорига кўтарилиб кетгани боис ҳосилнинг бир партиясини йўқ қилди. Жорий йилнинг бошланишида маҳаллий журналистлар KazHemp ҳамон қонун негизида ишлаяптими дея қизиқиб кўрдилар, бироқ Ички ишлар вазирлиги вакили бу саволга жавоб беришдан бош тортди ҳамда ИИВ компания фаолияти натижаларини истаган пайтда таҳлил қилиш ҳуқуқини ўзида қолдираётганини айтди», — дея кўрсатилади материалда.
Aviationpros профиль ресурси Ўзбекистоннинг Россия билан биргаликда бюджетли авиакомпания тузиш режалари ҳақида хабар бермоқда.
«Тегишли масалалар транспортда ҳамкорлик бўйича осткомиссиянинг иккинчи мажлисида видеокнференция форматида муҳокама этилди. Учрашувда Ўзбекистон транспорт вазири Элёр Ғаниев ҳада Россия транспорт вазирининг ўринбосари, Россия Федерал ҳаво транспорти агентлигининг (Росавиация) директори Александр Нерадько иштирок этдилар. Учрашувда Россия Федерал ҳаво транспорти агентлиги билан Ўзбекистон Фуқаро авиацияси агентлиги ўртасида парвозга яроқлилик соҳасидаги битимни имзолашга тайёргарлик ишлари муҳокама қилиб олинди. Улар, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги рейслар миқдорини кўпайтириш имкониятини ҳамда йўловчилар ва юкларни ташиш учун Россия-Ўзбекистон бюджет авиаташувчисини яратиш тўғрисидаги масалани кўтариб чиқдилар», — дея маълум қилди Aviationpros.
Александр Рибин
-
06 Июнь06.06Ўзбекистон автомобиль бозори эшигини қия очиб қўйдиЖаҳон оммавий ахборот воситалари — Марказий Осиё ҳақида. Ҳафталик шарҳ
-
03 Октябрь03.10Мослашув имтиҳониРоссияга бораётган мигрантлар ва уларнинг оилаларига қўйилаётган талабларнинг кучайтирилиши нималарга олиб келиши ҳақида
-
11 Сентябрь11.09Ўзингиз шундай қарорга келдингизНима учун Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича референдум ўтказилиши ёмон ғоя экани ҳақида
-
03 Сентябрь03.09Улкан мусибатлар давриҚозоқларнинг сўнгги кўчманчи империя дастидан қандай омон қолгани ҳақида
-
16 Август16.08«Халқ ва давлат: АЭС бўйича референдум ким тарафида?»Қозоғистонда шу номдаги масалага бағишланган «Трансчегаравий журналистика» лойиҳаси ишга туширилди
-
15 Август15.08Катта оға Олмаотага етиб келдиҚозоғистонда бедарак йўқолганлар ва жиноятчиларни қидиришга сунъий интеллектдан фойдаланила бошланди