Олма-Ота санитария врачи ўлганларни коронавирусга текширувдан ўтказмай дафн этишга рухсат берди

"Евразия" каналидан кадр

Касалхоналардан ташқарида ўлган олма-оталикларнинг жасадларини мажбурий тартибда коронавирусга текширувдан ўтказмай дафн этишга рухсат берилди. Ушбу қарорни 25 июнь куни шаҳарнинг бош санитар врачи Жандарбек Бекшин имзолади, дея хабар беради “Первый канал Евразия”.

Бекшин бунгача ўнлаб одамлар ўз яқинлари ва қариндошларини дафн эта олмаслигига сабаб бўлган талабни бекор қилди, негаки дафн маросимлари агентликлари ва ўликхоналар фақат коронавирус мавжудилиги манфий натижа берган мурдаларнигина қабул этиб келган эдилар.

Екатерина Холюченконинг 80 ёшли бувиси ўлиб қолганда, лабораториядаги натижалар бир суткадан зиёд вақт давомида тайёр бўлгани ҳақида шикоят қилди. “Мана, унинг ўлиб ётганига бир кеча-кундуз бўлди. Биз ҳеч нарса қила олмаяпмиз, уни дафн эта олмаяпмиз, бизга анализлар шу ерда ётибди, уларни кўриб чиқиш учун лабораторияга бермабдилар”, — дея ҳикоя қилади аёл.

Мурат Қусаиннинг айтишича, унинг ўлган келинининг жасади уйда уч кунгача қолиб кетди, негаки ўликхона мурдани “қарорсиз қабул қилмаётган”, Жибек Жоли кўчасидаги лаборатория эса карантинда бўлиб, анализ натижаларини бермаётган эди.

Коронавирусга тест синовлари манфий бўлмаса, марҳумнинг жасадлари билан мотам маросимлари агентлиги ҳам ишлашдан бош тортади. Шундай мотам маросимлари хизматларини кўрсатиш бўйича компаниянинг вакили Қуаниш Муқушевнинг айтишича, COVID-19 йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома бўлмаса, улар мурдани на қабул қила оладилар ва на уни юва оладилар ва на тобутга ётқиза оладилар.

Бош санитария врачи мазкур қарорни чиқарганидан сўнг телеканал сюжетида тилга олинган одамларнинг ҳаммаси ўз яқинларини дафн эта олдилар.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Қозоғистонни инфекция юқтириш жараёни тез кечадиган мамлакатлар рўйхатига киритиб қўйди. Бу ҳолат эпидемиянинг иккинчи тўлқини вужудга келишини ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини ҳалокатли аҳволга келтириб қўйиш таҳдидини келтириб чиқаради.