Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ўқитувчиси $2000 пора билан қўлга олинган, деб хабар беради Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати.
Педагог $5000 минг эвазига 33 ёшли абитуриентни муаммосиз Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтига киритиб қўйишга ваъда беради ва олдиндан $2000 сўрайди. Абитуриент ҳуқуқ-тартибот органига мурожаат қилганидан кейин Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур педагог ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Аввали шунга ўхшаш ҳодисалар республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам юз берганди. 30 июнь куни Қорақалпоғистонда Нукус давлат педагогика институти декан ўринбосари $3000 эвазига абитуриентни институтга «киритиб қўйишга» ваъда қилади ва пора олаётган пайт орган ходимлари томонидан ҳибсга олинади.
Бухоро инженер-технология институти декани муовини ва Тошкент давлат қишлоқ ҳўжалиги ирригация ва механизация институтининг Бухоро филиали талабаси ҳам қўлга олинган. Улар $2500 эвазига абитуриентга Москва давлат радиоэлектроника ва радиотехника инстиутига онлайн-тестдан ўтказиб беришни ваъда қиладилар. Гумондагилар олдиндан $1500 миқдорида пора олаётганларида қўлга тушадилар.
Ўтган йил июль ойида Ўзбекистон ОТМ ректорлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда «Ўзбекистон ҳалқига мурожаат»ини чоп этгандилар. Унда коррупцияга қарши кураш ваъда қилинган. Кейинчалик бир нечта ректорлар ишдан бўшатилди. Шундан сўнг ўша пайтдаги президент маслаҳатчиси бўлган Шерзод Қудбиев (ҳозирда – Давлат солиқ қўмитаси раиси) олий таълим тизимида коррупцияга қарши ҳозирдан кураш олиб бориш кераклиги, лавозимини суиистеъмол қилган раҳбарлар керакли жазоларга тортилиши лозимлигини айтганди. Қудбиев талабаларга баҳо қўйишда, курслардан курсларга ўтказишда, ўқишдан ҳайдаш ва ўқишга тиклаш ишларида коррупция авж олганини таъкидлаган.
Машҳур Qoshni mahalla Telegram-канали ўз мухлисларига ОТМга кириш учун ким қанча пора беришга мажбур бўлгани айтиб беришни таклиф қилади. Сўровда 21 мингта одам иштирок этиб, улардан 6,2 мингтаси (28%) ОТМга кириш учун «пул тўлаганлиги»ни тан олган, тўққиз фоизи $2000-4000гача, етти фоизи эса — $15 000-20 000гача пора берганлигини тан олган.
Ўзбекистонда бир нечта олий таълим муассасаси ўқитувчилари пора билан қўлга тушганлар
- 01.07.20 16:19 msk
ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
-
19 Июнь19.06ФотоҚироллар суҳбатдошиТошкентда Тимур Д'Ватцнинг «Аркадия ҳақидаги орзулар» кўргазмаси бўлиб ўтди
-
18 Июнь18.06Жанговор бўрининг ширин кулчасиМарказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасида деярли ҳамма нарса яхши, бироқ ҳаммаси ҳам кундек ойдин эмас
-
16 Июнь16.06Ядровий чегараИсроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида
-
13 Июнь13.06Қон рангига ғарқ бўлган июньҚирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди
-
12 Июнь12.06Бундан-да юқорида — фақат юлдузлар порлайдиФутбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади
-
11 Июнь11.06Газ ғавғосиҚозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди