UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси оламдан кўз юмди

Абдулманап Нурмагомедов . Yuga.ru сайти видеотасвиридан кадр

Россиялик ММА курашчиси, UFC енгил вазндаги жаҳон чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг мураббийи ва отаси Абдулманап Нурмагомедов 57 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Telegram-каналида хабар берган.

«Бутун чечен халқи номидан Абдуманап Магомедович оиласига чуқур таъзия исҳор қиламан. Бу инсон етук авлодни тарбия қилди, ўзидан яхши ном қолдирди», — деб ёзади Қодиров.

Абдулманап Нурмагомедов 25 апрель куни Доғистонда пневмония касаллиги билан шифохонага ётқизилган ва унда коронавирус борлигига шубҳа қилинган. Кейинчалик беморнинг аҳволи оғирлашгач, Москвадаги ҳарбий госпиталга кўчирилган. Бу ерда Нурмагомедов инсультга учрайди ва юрагидан операция қилинади. Ҳабиб отасининг коронавирусдан даволангани, лекин вирус асоратлари юрак ва буйракларга қаттиқ таъсир кўрсатганини айтиб ўтган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ