Дунёга машҳур композитор Эннио Морриконе оламдан кўз юмди

Эннио Морриконе . Enniomorricone.org сайти фотосурати

Италияда 91 ёшида дунёга машҳур композитор, қатор классик фильмлар мусиқаси муаллифи Эннио Морриконе оламдан ўтди. Бу ҳақда Hollywood Reporter хабар беради. Нашрга кўра, буюк композитор шикастланиш оқибатида касалланиб вафот этган.

Ёшлигида оркестрда трубада чалган ва радио учун куйлар басталаган Морриконе 1960- йиллар бошидан фильмларга куйлар ёза бошлайди. Унинг фильмографиясида – 400 ортиқ асарлар мавжуд.

Жумладан, у италиялик вестерн муаллифи Сержо Леоненинг («Доллар учун» ва «Яхши, ёмон, золим») фильмларига ёзган куйлари орқали дунёга машҳур бўла бошлаган. Болаликдан Морриконе билан яхши таниш бўлган Леоне (улар битта мактабда ўқиганлар) маэстрога баҳо бераркан, «диалоглар муҳим ўрин тутмаган фильмларда унинг куйлари бетакрордир, зеро улар инсон кайфиятини тўлиқ ифодалай олади», деганди.

Композитор «Профессионал», «Кунлардан бир кун Америкада», «Дахлсизлар», «Гамлет» ва бошқа фильмларга куй басталаган.

Морриконе жуда кўплаб халқаро мукофотлар, жумладан иккита «Оскар» (Кветин Тарантинонинг «Расволар саккизталиги» фильмидаги хизмати ва унга ёзган куйлари учун), «Олтин глобус», инглизларнинг BAFTA, италияликларнинг «Давид ди Донателло» мукофотларини қўлга киритган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ