Coca-Сola Uzbekistan жаҳондаги энг йирик банклардан бирининг ёрдами билан хусусийлаштирилади

Ccbu.uz сайти фотосурати

Coca-Сola Uzbekistan чоғида Инвесторлар билан ишлашни ташкил қилиш, шунингдек, давлат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида дунёнинг етакчи банкларидан молиявий маслаҳатчи сифатида JP Morgan, Rothschild & Co, Credit Suisse банклари орасидан бири танланади, дея хабар беради республика Молия вазирлигининг Telegram-канали.

Уларнинг ҳаммаси Coca-Cola билан ишлаш тажрибасига ҳамда зарур ваколатларга эга. Консультант “Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, ltd” устав капиталидаги давлат улуши сотилишининг умумий жараёнини мувофиқлаштириб туради, шу жумладан биринчи босқичда компанияни баҳолаш (due diligence), сотиш стратегиясини ишлаб чиқиш, бизнес план ва молиявий модель тайёрлаш вазифаларини бажаради, дея ёзади Forbes Uzbekistan. Иккинчи босқичда консультант салоҳиятли инвесторларни аниқлаш учун рақобат жараёнини ташкил қилиш, мунозараларда иштирок этиш, энг яхши таклифни танлаш бўйича маслаҳат бериш, сотиш ҳужжатларини тайёрлаш ва имзолашни ташкил қилиш хизматларини тақдим этади.

JPMorgan Chase — Америка молиявий холдинг компанияси. АҚШдаги «Катта Тўртлик» банкларидан бири саналади. 2003 йилдан ҳозирги кунгача айнан Coca-Cola бренди билан боғлиқ 15 та йирик (микдори 448 миллиондан 6 миллиард АҚШ долларгача) келишувларда иштирок этган.

Rothschild & Co халқаро молиявий холдинг компаниясидир. Сўнгги 8 йил мобайнида, банк Coca-Cola гуруҳи билан боғлиқ 10 дан ортиқ битимларда маслаҳатчи сифатида қатнашган. Шу жумладан, ‘Costa Coffee’ни сотиб олиш бўйича 2018 йилда 5.1 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги келишув бўйича банк томонидан маслаҳат хизматлари кўрсатилган. Банк жаҳон инвестицион банкларининг Топ-10талигига киритилган бўлиб, Европа мамлакатларида барқарор етакчи ўринларни сақлаб турибди.

Credit Suisse Швейцариянинг иккинчи йирик молиявий конгломерати бўлиб, 7 та бўлинмадан иборат. Ушбу банк ичимликларни ишлаб чиқарувчи компаниялар билан ишлаш бўйича шубҳасиз дунё етакчиларидан бири бўлиб ҳисобланади, ҳамда тегишли равишда охирги 20 йилда 30 млрд. АҚШ долларига яқин. Coca-Cola компаниясини турли мамлакатларда сотиш ва бирлаштириш жараёнларида молиявий маслаҳатчиси сифатида иштирок этган. Банк молиявий маслаҳатчи сифатида Coca-Cola компаниясининг бутун дунё бўйлаб қатор муҳим битимларида иштирок этган.

“Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, ltd” МЧЖ Қўшма корхонаси 1993 йилда тузилган бўлиб, ҳозирги кунда устав капиталининг 57,118 фоизи “Ўзбекозиқовқатхолдинг” давлат компаниясига ва 42, 882 фоизи – The Coca-Cola Export Corporation (АҚШ) компаниясига тегишли. Тошкент, Наманган ва Урганчдаги заводларда Coca-Cola, Fanta, Sprite, Bonaqua ва Fuse Tea брендлари остида салқин ичимликлар ишлаб чиқарилади.

Компанияни 2018 йилдан бери хусусийлаштиришга режалаштириб келишган. Ҳужжатларни тайёрлаш билан шуғулланиб келаётган Ўзбекистон Давлат активларини бошқариш агентлиги яқинда шаффофликни таъминлаш мақсадида давлат улушини очиқ савдога қўйишларини ҳамда нуфузли халқаро молиявий ташкилотларнинг экспертларини, чет эллик воситачилар ва аудит компанияларининг вакилларини жалб этишларини эълон қилган эди. Акцияларнинг назорат пакетига эгалик қилаётган“Ўзбекозиқовқатхолдинг” давлат компанияси таъкидлашича, яқин икки йил ичида компанияга жалб этилган инвестициялар миқдори 31 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ