Футбол бўйича Ўзбекистон кубогига қуръа ташланди

Ўзбекистонт кубоги матчидан лавҳа . Pfl.uz сайти архив фотосурати

Ўзбекистонда мамлакат Кубогига бўладиган ўйинлар учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sports.uz хабар беради.

Коронавирус пандемияси сабаб турнир қисқартирилган ҳолда ўтказилади. Мусобақаларда 32 та клуб ўрнига 16 та жамоа иштирок этади – Суперлиганинг 14 та клуби ва Pro-Лиганинг иккита жамоаси. Иштирокчилар тўртта жамоадан тўртта гуруҳга бўлинган. Ҳар бир гуруҳдан иккитадан энг яхши жамоа плей-оффга чиқади.

Қуръа натижалари қуйидаги кўринишга эга:

A гуруҳи : АГМК (Олмалиқ), «Андижон», «Навбаҳор» (Наманган) ва «Металлург» (Бекобод);

B гуруҳи: «Насаф» (Қарши), «Сурхон» (Термиз), «Қизилқум» (Навоий), «Машъал» (Муборак);

C гуруҳи: «Бухоро», «Шўртан» (Гузар), «Локомотив» (Тошкент), «Суғдиёна» (Жиззах);

D гуруҳи: «Қўқон-1912», «Пахтакор» (Тошкент), «Бунёдкор» (Тошкент), «Оқтепа» (Тошкент).

Ўйинлар жадвали тузилган, лекин учрашувлар муддати ҳали тайинланмаган.

Ўзбекистон кубогига ўйинлар 28-чи бор ўтказилмоқда. Турнирнинг амалдаги ғолиби «Пахтакор» бўлиб, тошкентлар мамлакат кубогида 13 марта ғалабани қўлга киритганлар, «Бунёдкор» тўрт марта устунликка эга бўлган, «Навбаҳор» ва «Локомотив» уч мартадан ғолиб бўлган, «Нефтчи» икки марта, «Насаф» ва «Дўстлик» жамоалари бир мартадан Кубокни қўлга киритган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Алия Назарбоеванинг рейдерлик билан боғлиқ можаро марказида қолгани ва нега бу ишни ҳеч ким тергов қилишни хоҳламаётгани ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди

  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари сув тошқинлари домида қолди