Ўзбекистонлик ва тожикистонлик мигрантлар ўртасида жанжал бўлиб ўтган

Drive2.ru сайти фотосурати

Петербургда ўзбекистонлик иккита мигрант пичоқдан тан жароҳати олгани ва мияси чайқалгани юзасидан касалхонага мурожаат қилган. Улар тожикистонлик ҳамкасблари билан бўлган жанжалда жабр қўришган, деб хабар беради «Фонтанка» нашри.

Жанжал 25 июль куни Милиционная кўчасидаги уйни сувоқ қилиш ишларидан келиб чиққан.

Полицияга Ўзбекистон фуқароси мурожаат қилган. У шериги билан таъмирлаш ишларини олиб бораётган пайтда олтита тожикистонлик йигитлар қўлида пичоқлар билан кириб келиб ташланганини хабар қилган.

Полиция келгунига қадар ҳужум уюштирган тожикистонликлар қочиб қолганлар, иккита ишчи мигрант касалхонага олиб борилган ва кейин қўйиб юборилган. Бир ўзбекистонлик йигитда мия чақалиши, оёқда пичоқдан шикастланиш, бош ёриғи ва кўкрак қафасининг сингани қайд этилган.

«Оперативное прикрытие» порталининг маълумотига кўра, жабрланган ўзбекистонлик йигитларнинг ёши 27 да бўлган, бири Петербургда рухсатномасиз ишлаб юрган. Муштлашувда учта ўзбекистонлик ва олтита тожикистонлик йигит иштирок этган. Мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Россияда миллий низолар тез-тез бўлиб туради, мазкур жанжалга эса буюртма иши сабаб бўлган. Карантиндан сўнг ишчилар орасида рақобат кучайиб кетган бўлиши мумкин, зеро эпидемия пайтида кўпгина мигрантлар ишсиз қолганлар ва тирикчилик учун курьерлик каби ҳунарларни ўзлаштиришга мажбур бўлгандилар.

Айрим росссиялик ОАВ мутахассислари карантин туфайли чет эл фуқаролари томонидан содир этиладиган жиноятларнинг авж олиши фаразини илгари сургандилар, лекин ИИВ маълумотига кўра уларнинг ҳавотири оқланмаган: 2020 йил январь ойидан бери ўтган йилга қараганда мигрантлар томонидан содир этилган жиноятларнинг миқдори камайган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Карантин туфайли ҳалок бўлган мигрантларнинг жасадларини ватанга олиб кетишнинг иложи бўлмаяпти

  • Москвада қолиб кетган меҳнат мигрантлари самоизоляция ва карантинни қандай ўтказишаётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди