Ўқувчиларнинг мактабга эркин тарзда қатнашига рухсат берилади

Ўзбекистонда телевизор орқали ўтилаётган дарслар . Uzdaily.uz сайти фотосурати

Халқ таълими вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида 2020 йили ўқувчиларнинг мактабга қатнашига доир уч хил сценарий ишлаб чиқди, деб хабар беради ХТВ Telegram-канали. Уларнинг ичида ота-оналар рухсати билан болаларнинг мактабга эркин қатнаши варианти ҳам мавжуд.

1-сценарий: Пандемия ҳолати барқарорлашиб, мактаблар одатий тартибда ўз фаолиятини бошлайди. Бу вазирлик ва ўқувчиларимиз учун энг мақбул вариант. Халқаро тажриба мактаб ёшидаги болаларга касаллик кам ҳолатда юқишини, улардан катталарга юқиш хавфи ҳам камлигини кўрсатмоқда, ейилади хабарда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўзбекистонда болаларда вирус кечиши бўйича хулосаси ижобий бўлмаган тақдирда таълим онлайн тартибда давом эттирилишига тўғри келиши мумкин. Бу — иккинчи сценарий.

3-сценарий: Гибрид сценарий бўлиб, мактаблар очилади. Мактаблар ҳам синф тизимига ўтказилади. Фақат маълум бир ҳудуд, мактаб ҳолатидан келиб чиқиб, ўқувчиларнинг онлайн дарсларда ёки мактабдаги дарсларда билим олиши давом эттирилади.

Дастлабки босқичда фарзанди саломатлигидан ҳавотир олган ота-оналарга болани уйда онлайн ўқитишга имкон берилиши кўзда тутилади. Болалар оддий тарзда ёки онлайн-режимда ўқишлари мумкин. Якуний хулоса Республика махсус комиссиясининг қарори билан эълон қилинади.

Баҳорда, локдаун даврида Ўзбекистондаги барча ўқув муассасалари масофадан ўқитиш режимига ўтди ва «онлайн-мактаб» лойиҳаси ишга туширилди.

«Болалар мактабларда ўқиган тақдирда ҳам дарслар телевидение орқали бериб борилади. Бу пандемия туфайли эмас. Мақсад— олисда жойлашган туманларда ҳам трансляция орқали қўшимча сифатли таълим беришдир», — деб таъкидлади Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ