МАГАТЭ Ўзбекистонда АЭС қурилиши бўйича ўз тавсияларини берди

«Ўзатом» директорининг биринчи ўринбосари Баҳром Мансуров, «Узатом» бош директори Жўрабек Мирзамаҳмудов, МАГАТЭ атом энергияси департаменти директор ўринбосари Михаил Чудаков, МАГАТЭ атом инфратузилмасини ривожлантириш бўйича эксперти Милко Ковачев. МАГАТЭ расмий сайти фотосурати

Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) экспертлари июнь ойи бошида Ўзбекистонда ядро — энергетикаси дастури билан боғлиқ ишларни кузатишга бағишланган 12 кунлик иш сафарини якунладилар. Ташриф Ўзбекистон Энергетика вазирлиги таклифига биноан амалга оширилди.

Гуруҳ таркибига Бразилия ва Болгариядан биттадан мутахассис, шунингдек МАГАТЭ ташкилотидан саккизта ходим киритилди. Агентлик мутахассислари ядро инфратузилмалари билан боғлиқ 19 масалани ўрганиб чиқдилар.

МАГАТЭ миссияси мамлакатда ядро-энергетикаси дастури давлат томонидан қўллаб-қувватланаётгани ва хавфсизлик талабларига тўлиқ амал қилинаётганини таъқидлади.

«Ўзбекистон ядро энергетикаси инфратузилмасини ривожлантириш борасида анчагина муваффақиятга эришди», — дейди гуруҳ раҳбари, МАГАТЭ ядро инфратузилмасини ривожлантириш тармоқ бошлиғи Милко Ковачев.

МАГАТЭ гуруҳи Ўзбекистонда Атом электр станцияси қурилиши учун ўз тавсия ва маслаҳатларини берди.

Экспертлар гуруҳи Ўзбекистоннинг Ядровий хавфсизлик конвенцияси, Ядро авариясидан тезкор хабар бериш конвенцияси ва Ядро зарарининг фуқаровий жавобгарлиги тўғрисида Вена конвенцияси каби халқаро ҳуқуқий ҳужжатларга қўшилиши зарур эканига урғу берди.

«Ўзатом» агентлиги бош директори Жўрабек Мирзамаҳмудов МАГАТЭ гуруҳининг олиб борган иш натижалари Ўзбекистонда миллий ядро инфратузилмаси ривожига катта ҳисса қўшишини айтиб ўтди. «Миссиянинг олиб борган иши ўз навбатида миллий ядро инфратузилмасини ривожлантириш бўйича режаларни ишлаб чиқаришга ўз улушини қўшади. Агентлик гуруҳини қабул қиларкан, Ўзбекистон бу борада очиқ давлат бўлиб, ўз ядро инфрутузилмасининг малакали баҳоланишидан манфаатдор эканини намойиш қилди. Миссия ядро технологиясини ривожлантириш учун инфратузилмаларни мустаҳкамлаш борасида муҳим инструмент ҳисобланади», — деди Мирзамаҳмудов.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йили Ўзбекистон Республикаси Россия Федерацияси билан 2030 йили ишга туширилажак иккита атом реакторларини қуриш бўйича ҳукуматлараро келишувни имзолаганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкент илк бор ўз ҳарбийларини Москвадаги Ғалаба парадига юборди. У ерда аскарлар қўшнилар билан қўшилиб кетди

  • Россиядан Ўзбекистонга учадиган чартер рейсга элчихонадаги электрон навбатдан айланиб ўтиб, қандай қилиб авиачипта сотиб олса бўлиши ҳақида

  • Россияда мигрантлар учун “ишонч рейтингини” жорий этиш режалаштирилмоқда. Хитойда бундай рейтинг яратиб бўлинган

  • Тошкентдаги Human House арт-майдонининг яратувчилари ўз уйларини бузилишдан сақлаб қола оладиларми