Биринчи июндан шифокор ва ҳамширалар маошлари оширилади

RIA.RU САЙТИ ФОТОСУРАТИ

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тиббиёт, фармацевтика ва бошқа давлат тиббиёт муассасалари ходимларининг иш ҳақини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади.

1 июндан маошлар оширилади. Олий ва биринчи малака тоифасига эга тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг иш ҳақи 15 фоизга, қолганларники 10 фоизга оширилади. Тиббиёт муассасаларининг бошқа ходимларининг маоши 15 фоизга оширилади.

Шифокорлар ва фармацевтлар Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасидан ажратиладиган рағбатга умид қилишлари мумкин:

👉 яхши натижа кўрсатган юқори малакали мутахассисларга ойлик расмий иш ҳақининг 100 фоизигача миқдорда тўланади;

👉 75% гача — бошқа ходимларга;

👉 1 миллион сўмгача ($89) — салоҳиятли ёш шифокорлар билан янги бошланувчилар учун;

👉 оилавий врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникалар қошидаги кундузги стационарларнинг иш вақти соат 20:00 гача узайтирилганлиги муносабати билан иккинчи сменада ишлайдиган шифокор ва ҳамширалар учун расмий маош 30 фоизга кўтарилади.

❗️ Тиббиёт муассасаларида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган рўйхатга мувофиқ юқори технологик мураккаб операцияларни бажарган шифокор-хирурглар лавозим маошининг 25 фоизи миқдорида қўшимча устама жорий этилади.

«Оддий қилиб айтганда, масалан, ҳозир олий тоифали шифокор 4 миллион сўм маош оладиган бўлса, энди ойлик маоши ошиши ва янги мукофотлар ҳисобига 8-9 миллион сўмгача маош олиши мумкин бўлади. Ҳамширалар ойига тоифаси ва эришилган натижаларига қараб ҳозирги 1,5 миллион сўм ўрнига 3-4 миллион сўмгача маош олишлари мумкин.
Эсингиздами, мен бир марта шифокорларга ҳар бирига 1000 доллар тўлаймиз, деб айтгандим? Бу кунлар яқинлашмоқда», — деганди Шавкат Мирзиёев март оийда соғлиқни сақлаш тизими ходимлари билан очиқ мулоқотда.

Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир, Чимбой, Қораузяк, Бозатау, Шуманай ва Қўнғирот туманларида ишлашга қарор қилганлар учун устама иш ҳақининг 100 фоизини, Мўйноқ вилоятини танлаганлар учун 200 фоизни ташкил этади.

1 сентябрдан бошлаб тиббиёт муассасалари ходимларига фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасини олиш учун ойлик қўшимча тўловлар лавозим маошининг 60 фоизигача, фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун — 30% гача тўланади.

Худди шу қарор билан Маданият вазирлиги, Кино агентлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирликларига шифокор ва ҳамширалар меҳнатига бағишланган бадиий фильмлар, сериаллар ва спектакллар сонини кўпайтириш, шунингдек тиббиёт ходимлари учун йилига бир марта театрга, концерт дастурларига бепул киришни ташкил этиш вазифаси юклатилди

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ