Толиблар Афғонистонда қизлар учун мактаблар очилиши ҳақида тарқалган хабарларни рад этди

Қизлар мактабларининг иш бошлашига доир сохта фармойиш

«Толибон»* радикал ҳаракати томонидан тузилган Афғонистон ҳукуматининг Таълим вазирлиги яқин ҳафталарда 12 ёшдан ошган қизлар учун мактаблар очиш ниятида экани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларни рад этди. Бу ҳақда TOLOnews телеканали хабар берди.

5 июндан ижтимоий тармоқларда толибларнинг олтинчи синфдан ошган қизлар учун мактаблар қайта очилиши ҳақидаги баёноти сурати тарқалмоқда, бироқ радикаллар Таълим вазирлиги буни сохта деб атади.

Эслатиб ўтамиз, янги ўқув йилидан бошлаб, яъни 2022 йил 23 мартдан барча ёшдаги қизлар учун мактаблар очиш ҳақидаги кўплаб ваъдаларга қарамай, «Толибон» ҳаракати қизларга фақат бошланғич синфларда, 6-синфгача бўлган дарсларга боришга рухсат берди. 12 ёшдан ошган ўрта ва ўрта мактаб ўқувчилари мактабларга боришлари мумкин эмас. Шу билан бирга, барча ёшдаги ўғил болалар дарсларга боришлари мумкин.

Бундан ташқари, толиблар мамлакатда ҳокимиятни қўлга киритгач, аёлларни сўнгги йигирма йил давомида қўлга киритган ҳуқуқларидан маҳрум қилдилар, уларнинг ишлашини тақиқлаб, эркин юришларини чеклаб қўйдилар. Афғон аёллари фақат эркак қариндошлари ҳамроҳлигида бирор жойга боришлари мумкин. Радикаллар хотин-қизларнинг спорт билан шуғулланишини ҳам тақиқлашган.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилот сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ