Россия Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистоннинг ДХР ва ЛХРни тан олишдан бош тортишига изоҳ берди

Мария Захарова. mid.ru сайти фотосурати

Россия Қозоғистоннинг долзарб халқаро муаммолар, жумладан, Украина можароси бўйича нуқтаи назарини ҳурмат қилади ва унга босим ўтказмоқчи эмас. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова «Лента.ру» нашрига маълум қилди.

«Бизнинг ёндашувларимиз турлича бўлиши мумкин, гўёки демократия ва плюрализмга содиқ бўлган, аммо ўзгача фикрга тоқат қилолмайдиган Ғарб режимидан фарқли ўлароқ, биз шерикларимизни ҳурмат қиламиз», — деди Захарова. Шундай қилиб, у Қозоғистон президентининг Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумидаги ДХР ва ЛХР ҳақидаги баёнотига изоҳ берди. Форумда Қосим-Жомарт Тўқаев икки субъектни «квази-давлат ҳудудлари» экани ва Қозоғистон уларни тан олиш ниятида эмаслигини айтганди.

Шунингдек, Захарова Москва кун тартибидаги миллий масалани қўллаб-қувватлашда давом этишини, бироқ Нур-Султон билан ўзаро ҳурмат ва манфаат асосида тил топишга уринишини таъкидлади.

Аввалроқ Тўқаев форумдан сўнг Владимир Путин билан учрашганини, россиялик ҳамкасби шахсий суҳбатда унинг ДХР ва ЛХР га доир сўзларига ҳеч қандай муносабат билдирмаганини айтган эди.