Хорижда яшовчи россияликларга Россиянинг Узоқ Шарқ округида уй-жой олиш учун сертификатлар берилади

Чет элда яшовчи россиялик ватандошларни Россия ҳудудига кўчириш учун уй-жой сертификатларини беришни бошладилар. Ҳужжат Узоқ Шарқ федерал округи ҳудудида яшашни танлаган одамларга берилади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Қурилиш, уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг расмий Telegram-каналида хабар берилди.

«Уй-жой сертификатлари биринчи марта Россия Федерацияси ҳудудига кўчириш учун чет элда яшовчи ватандошларга топширила бошланди. Сертификатлар рўйхатдан ўтказиш ва ариза берувчиларга топшириш учун Россия Ички ишлар вазирлигига тақдим этилади», — дейилади хабарда.

Кўчиб келадиган ватандошларга ҳар йили сертификатлар ажратиш режалаштирилган.

Ушбу соҳада давлат молиявий ёрдамининг умумий миқдори тахминан 500 миллион рублни (8,2 миллион доллар) ташкил этади.

Россия қонунчилигига кўра, «бир давлатда туғилган, у ерда яшовчи ва умумий тил, тарих, маданий мерос, урф-одатлар белгиларига эга бўлган шахслар, шунингдек, уларнинг авлодлари» ватандош ҳисобланади.

Чет элдаги ватандошлар тоифасига Россия Федерациясидан ташқарида доимий яшовчи РФ фуқаролари киради. Шунингдек, Россия Федерацияси ҳудудидан ташқарида яшовчи ва, қоида тариқасида, Россия ҳудудида тарихан яшовчи халқларга тегишли фуқаролар ва уларнинг авлодлари ватандошлар деб тан олинади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ