Бессон Тошкент кинофестивали меҳмонларидан ўғли шарафига Happy Birthday қўшиғини куйлашни сўради

Люк Бессон.ташкилотчи фотосурати

Франциялик режиссёр ва продюсер Люк Бессон «Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиш маросимида меҳмонлардан ўғли Мао таваллудининг 17 йиллиги шарафига Happy Birthday («Туғилган кунинг билан») табрик қўшиғини куйлашни сўради.

«Сизлар билан бирга эканимдан жуда хурсандман. Бошқа томондан, ўғлим Маонинг туғилган кунида унинг ёнида бўлмаганимдан афсусдаман. Келинг, уни биргаликда табриклаймиз», — дея таклиф қилди Бессон.

Кинематографчилар уйида ҳозир бўлганларнинг барчаси Бессоннинг илтимосига жавобан Happy Birthday қўшиғини куйлай бошлашди. Люк Бессон табрикни смартфон камерасига ёзиб олди ва афтидан видеони ўғлига юборди.

Кинофестивалнинг расмий очилиши арафасида Люк Бессон маҳорат дарси ўтказиб, мухлислар ва журналистларнинг саволларига жавоб берди. Маросимда Бессон Арманд Ассантега «Жаҳон киноси ривожига қўшган ҳиссаси учун» мукофотини топшириш учун саҳнага чиқди, шунингдек, кинофестивални ташкил этгани ва ёшларни қўллаб-қувватлаётгани учун Кино агентлигига миннатдорчилик билдирди.

Бессон «Жомий ва Навоий» ўзбек-тожик қўшма лойиҳасида иштирок этади.

«Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивали 13—18 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Анжуманда дунёнинг 40 та давлатидан 500 дан ортиқ кинематографлар иштирок этади. Кинофестиваль доирасида 150 та бадиий, ҳужжатли ва қисқаметражли фильмлар намойиш этилади. Тадбирлар ва фильмлар намойишининг жадвали билан кинофестиваль ташкилотчисининг расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил муз майдончаси очилди

  • Марказий Осиё постсовет республикалари президентларининг рафиқалари — ким улар?

  • Ўзбекистонликлар интернетда президентни ҳақоратламагани маъқул — бунинг учун қамоқ жазосини олиши мумкин

  • Фирдавс Абдухолиқов Ўзбекистон маданий меросига оид янги китобларни тақдим этди