Арманд Ассанте ва Люк Бессон «Жомий ва Навоий» фильми ҳақида фикр билдирдилар

Арманд Ассанте, Фирдавс Абдуҳолиқов ва Люк Бессон. Ташкилотчи фотосурати

Ўзбекистон Кино агентлиги ва «Тожикфильм» давлат муассасаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш маросимида тожик — ўзбек қўшма лойиҳаси бўлмиш «Жоми ва Навоий» фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Маросимда расмийлардан ташқари америкалик актёр Арманд Ассанте ва француз режиссёри ва продюсери Люк Бессон ҳам иштирок этишди, улар ушбу фильмни суратга олишда иштирок этишади.

Бессоннинг сўзларига кўра, унинг лойиҳадаги иштирокидан мамнун бўлишига иккита сабаб бор.

«Биринчидан, бу фильм икки давлат қандай ҳамкорлик қилиши, биргаликда ижод қилиши ва дўст эканини кўрсатаётганига мисолдир. Ва бу жуда муҳим. Мен сизлар билан жуда фахрланаман. Иккинчидан, фильм тарихи урушга тайёр бўлган одамларнинг ҳикоясидир. Аммо шоирлар урушни тўхтатиб қоладилар. Ва бу ажойиб. Бу ҳар қандай ижодкорнинг орзуси – ўз шеърлари, расмлари ёки мусиқаси билан урушни тўхтатиб қолиш», — деди Бессон.

Ассанте лойиҳани тўлиқ қўллаб-қувватлаши ва унда фақат ижобий томонларини кўраётганини айтди.

«Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивали 13—18 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Анжуманда дунёнинг 40 та давлатидан 500 дан ортиқ кинематографлар иштирок этади. Кинофестиваль доирасида 150 та бадиий, ҳужжатли ва қисқаметражли фильмлар намойиш этилади. Тадбирлар ва фильмлар намойишининг жадвали билан кинофестиваль ташкилотчисининг расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Андрей Канчельскис билан қирғизистонликларнинг «Мурас Юнайтед» клубига доир қисқа суҳбат

  • Тошкентда Янги йил муз майдончаси очилди

  • Марказий Осиё постсовет республикалари президентларининг рафиқалари — ким улар?

  • Ўзбекистонликлар интернетда президентни ҳақоратламагани маъқул — бунинг учун қамоқ жазосини олиши мумкин