Ўзбекистон Кинематография агентлиги Бердимуҳамедовга кинофестиваль ўтказишда ёрдам беради

turkmenportal.com сайти фотосурати

Ўзбекистон Кинематография агентлиги 2024 йили ўтказилиши режалаштирилган шоир ва файласуф Маҳтумқули Фироғийнинг 300 йиллигига бағишланган кинофестивални ташкил этишда Туркманистон ҳукуматига ёрдам беришга тайёр.

Ўзбекистон туркманистонлик ҳамкасблари билан кинофестивални тайёрлаш ва ўтказиш бўйича тажриба алмашишга тайёр эканлигини Ўзбекистон Кино агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов «Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивалида айтиб ўтди.

«2024 йили буюк шоир Маҳтумқули Фироғий 300 ёшга тўлади. Ушбу юбилей туркман заминида кенг нишонланишидан жуда хурсандмиз. Биз Ўзбекистон Кинематография агентлиги номидан Туркманистоннинг муҳтарам Президентига буюк шоир юбилейини нишонлаш доирасида кинофестиваль ўтказиш ҳақидаги муҳим ғояни амалга ошириш учун ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрмиз. Биз ўз тажрибамизни баҳам кўришга ва туркманистонлик ҳамкасбларимизни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз», — деди Абдухолиқов.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Кинематография агентлиги директори Маҳтумқули Фироғий ҳақида фильм яратишни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

«Биз жиҳозлар билан таъминлашга, актёрлар ва режиссёрлар билан ёрдам беришга тайёрмиз. Биз халқларимизни янада яқинлаштириш учун қўлимиздан келган барча ишни қилишга тайёрмиз. Кинофестивалда «Туркманфильм» картиналари муваффақиятли ўтди. Ўйлайманки, бир-биримизга тез-тез ташриф буюриб, фильмларимизни намойиш қилсак, мамлакатларимиз ўртасида яхши кўприк ўрнатамиз ва халқларимиз ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга, Туркманфильм ва Ўзбекистон кино агентлиги фаолиятига ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз», — дея хулоса қилди Фирдавс Абдухолиқов.

«Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивали 13—18 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Анжуманда дунёнинг 40 та давлатидан 500 дан ортиқ кинематографлар иштирок этади. Кинофестиваль доирасида 150 та бадиий, ҳужжатли ва қисқаметражли фильмлар намойиш этилади. Тадбирлар ва фильмлар намойишининг жадвали билан кинофестиваль ташкилотчисининг расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил муз майдончаси очилди

  • Марказий Осиё постсовет республикалари президентларининг рафиқалари — ким улар?

  • Ўзбекистонликлар интернетда президентни ҳақоратламагани маъқул — бунинг учун қамоқ жазосини олиши мумкин

  • Фирдавс Абдухолиқов Ўзбекистон маданий меросига оид янги китобларни тақдим этди