Қозоғистон ИИВ мамлакат россияликлар учун «транзит» вазифасини ўтаётганини маълум қиди

tengrinews.kz сайти фотосурати

Россияликларнинг Қозоғистонга келишининг кўпайиши сабабларидан бири уларнинг маҳаллий ҳаво портларидан релокация сифатида фойдаланаётганидадир. Бу ҳақда Қозоғичтон ИИВ Миграция қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи, полиция полковники Аслан Аталиков маълум қилди, деб ёзади Tengrinews.kz.

«РФ фуқаролари учун Қозоғистоннинг транзит салоҳиятини унутмаслик керак. Хабарда айтилишича, Россия аэропортларида талабнинг юқорилиги туфайли авиачипталар борасида муаммолар бошланган. Русларнинг бизнинг аэропортлардан учиб кетиш учун фойдаланаётгани ҳам муҳожирлар оқимининг кўпайгани сабабларидан биридир.

Транзитга келсак, биргина сўнгги сентябрь кунларида Россия Федерациясининг 40 минг фуқароси Қозоғистонни тарк этган», — деди Аталиков ИИВда ўтказилган онлайн-брифинг чоғида.
Унга кўра, минглаб руслар Қозоғистон орқали Қирғизистон ва Ўзбекистонга кетишган. Беш кун ичида Қозоғистон аэропортлари орқали олти мингга яқин Россия фуқароси учиб кетган.

Аввалроқ Ички ишлар вазирлиги қозоғистонликлардан қўшни давлатдан келаётган фуқаролардан хавотирланмасликни сўраб, республикада миграция назоратининг самарали тизими мавжудлигига ишонтирган эди. «Статистик маълумотларга кўра, жорий йилда Қозоғистонга 4,3 миллионга яқин хорижлик кириб келган, 4,1 миллион нафари чиқиб кетган, шу жумладан чиқиб кетганлардан Россия фуқаролари 1 миллион 660 минг, чет эл фуқаролари эса 1 миллион 640 минг кишини ташкил этади. Россияликларнинг мамлакатда вақтинча бўлиши назорат остида, ҳар бирининг паспорт маълумотлари қайт этилган», — дея «Интерфакс» вазирлик хабаридан мисоллар келтиради.

21 сентябрь куни Россия Федерациясида қисман сафарбарлик эълон қилинганидан сўнг икки давлат чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктларида кўп километрлик тирбандликлар юзага кела бошлади. Тегишли фотосуратлар ва видеолар Қозоғистон оммавий ахборот воситалари томонидан чоп эитлган. Журналистлар билан суҳбатда россияликлар Украинадаги қуролли можарода қатнашишни истамагани учун қўшни давлатга кетаётганликларини айтишган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ