Туркманистон Ўзбекистон билан чегарада юкларни ўтказиш пунктларини кўпайтирди

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги фотосурати

Туркманистон ҳукумати халқаро юклар ташиш учун очилган чегара ўтиш пунктлари рўйхатини кенгайтирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бошқа давлатларнинг юк машиналари «Туркманбоши халқаро денгиз порти», «Ортиқ», «Сарахас», «Гарабогаз», «Олтин асир», «Дашогуз», «Куняургенч», «Фарап», «Имомназар», «Серхетабат» назорат пунктларидан фойдаланиши мумкин.

Постлар кириш, чиқиш ва транзит учун очиқ.

Хорижий ҳайдовчилар мамлакат ҳудудига кириш, чиқиш ва транзит ўтиш учун COVID-I9 касаллигига чалинмаганлиги ва COVID-I9 га қарши эмланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши лозим. Текширув натижаларига кўра касаллик аниқланмаган хорижлик ҳайдовчиларга ташувларни амалга ошириш учун Туркманистон ҳудудига киришга рухсат этилади. Шу билан бирга хорижий автотранспорт воситалари санитар тозалашдан ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон 1 июндан бошлаб Ўзбекистон ва Эрон ўртасида юклар транзити учун Фарап (Ўзбекистондан тарафидан «Олот») – Серахс йўлагини очган эди. Июл ойида иккинчи «Фарап-Ортиқ» йўлаги ишга туширилди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Андрей Канчельскис билан қирғизистонликларнинг «Мурас Юнайтед» клубига доир қисқа суҳбат

  • Тошкентда Янги йил муз майдончаси очилди

  • Марказий Осиё постсовет республикалари президентларининг рафиқалари — ким улар?

  • Ўзбекистонликлар интернетда президентни ҳақоратламагани маъқул — бунинг учун қамоқ жазосини олиши мумкин