Uzbekistan Airways авиакомпанияси Airbus билан 12 та самолёт ва иккита вертолёт сотиб олиш бўйича келишиб имзолади

Ўзбекистон Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва Airbus компаниясининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Жак Гарриг. Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати фотосурати

Франция Ўзбекистонга 17 та самолёт ва иккита вертолёт етказиб беради. Бу ҳақдаги келишувлар 22 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Парижга ташрифи чоғида имзоланди, деб хабар қилди Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Битимлардан бири Airbus ва Uzbekistan Airways («Ўзбекистон ҳаво йўллари») ўртасида тузилган. Ҳужжатга мувофиқ, 694,3 миллион еврога 12 та Airbus A320neo ва A321neo самолётларини харид қилиш режалаштирилган. Иккита Airbus H145 вертолёти 21 миллион еврога тушади.

Бундан ташқари, бир йил аввал ташкил этилган Silk Avia авиакомпанияси учун умумий қиймати 100 миллион евро бўлган ATR 72-600 русумли бешта самолётни етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди. Ташувчи ички рейсларга ихтисослашган ва сиғими 70 кишигача бўлган самолётларни сотиб олишни мўлжаллаган. ATR 72-600 самолёти 78 тагача йўловчини сиғдира олади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ