Россиялик геологлар Туркманистонга фойдали қазилмаларни қидиришда ёрдам беришни таклиф қилишди

Газ кони. ria.ru сайти фотосурати

Россиянинг «Росгеология» давлат холдинги Туркманистондаги қидирув ва разведка лойиҳаларида иштирок этишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда давлат холдинги матбуот хизматига таяниб Oilcapital хабар беради.

Ашхободда бўлиб ўтган Россия-Туркманистон бизнес-форуми якунлари бўйича шундай баёнот берилди.

«Росгеология» раҳбари Сергей Горьковнинг сўзларига кўра, Россия холдингининг туркманистонлик ҳамкасбларига таклиф қиладиган нарсалари бор.

«Эски конларда қолиб кетган бойликларни қандай топишни биз биламиз. Шельф, транзит зонасибу ерда бизда жаҳон миқёсига эга малака мавжуд. Ер ости газ омборига келсак, «Росгео» ҳам техник, ҳам таҳлилий қисмни бажаришга қодир. Умид қиламанки, февраль ойида ушбу мавзу бўйича янгиланиш бўлади. Бу биздан кўра уларга кўпроқ керак. Биз уларга ёрдам беришга тайёрмиз»,деди Горьков.

Бундан ташқари, «Росгео» Туркманистон нефтчиларига ўзининг инновацион ишланмаларини, жумладан, мавжуд нефть ва газ конларида илғанмаган конларни ва ўзи ишлаб чиққан М3 вибросейсмик манбаларини топиш учун «ГеоАудит» технологиясини таклиф этади.

19 январь куни Ашхободда Туркманистон-Россия форуми бошланди. Тадбирда 300 га яқин давлат ташкилотлари ва хусусий компаниялар вакиллари иштирок этди. Форумни Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ва Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин очиб берди.

Туркманистон табиий ресурсларга бой, у газ захиралари бўйича жаҳонда етакчилар давлатлардан бири ҳисобланади. 2000 йилларнинг ўрталарида мамлакатда 26,2 триллион кубометр газ борлиги тахмин қилинган Жанубий Иолотан кони топилди. Республика ҳудудида газдан ташқари кимё саноатида кенг фойдаланиладиган мирабилит, оддий ва калий тузи, озокерит, йод, бром, натрий сульфат ва бошқа моддаларнинг салмоқли захиралари мавжуд.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ