Эрдўғон Туркияда президент сайловини 14 май куни ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади

apa.az сайти фотосурати

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон президентлик сайловини 14 майга тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар берди Нurriyet Daily News нашри. Шу куни парламент сайловлари бўлиб ўтади.

Ҳужжатни имзолаш маросими 10 март куни телеканаллар орқали жонли эфирда намойиш этилди. Эрдўған сайловлар дастлаб 18 июнь куни ўтказилиши режалаштирилганлигини, бироқ у Конституциянинг 116-моддасида берилган ваколатлардан фойдаланганини, таълим муассасалари ва диний байрамлар мавсуми, имтиҳонлар ўз вақтида бўлиш истагидан келиб чиқиб, овоз беришни бошқа вақтга сурганини эслатди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркиянинг мухолифат блоки – «Миллат иттифоқи» 74 ёшли «Жумҳурият Халқ» партияси етакчиси Камол Қиличдорўғлини бўлажак президентлик сайловларида номзод сифатида кўрсатган эди.

АР хабарига кўра, 14 май куни бўлиб ўтадиган сайловлар Туркияда сўнгги ўн йилликлардаги энг муҳим воқеа бўлади. Зеро, бунинг натижасида мамлакат демократик йўлдан борадими ёки 2003 йилдан бери дастлаб Бош вазир, сўнгра 2014 йилдан президент сифатида фаолият юритаётган Эрдўған томонидан белгилаб берилган авторитар йўналишни давом эттирадими, бу масалалар аниқ бўлади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ