Туркманистон аҳолиси мамлакатда ишлаб сўнгги мессенжердан маҳрум бўлди

turkmenportal.com сайти фотосурати

Туркманистон аҳолиси мамлакатда ишлаб турган энг сўнгги хабарлар билан алмашиш иловаси — IМОдан фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлди. Бунга интернет тезлигининг жуда пастлиги сабаб бўлди, деб хабар беради «Азатлиқ» (РФда хорижий агент сифатида тан олинган Озодлик радиосининг туркман хизмати).

«IМО энди ишламаяпти, қолганлари аллақачон блокланган. Ҳатто [хорижий] телеканаллар [Интернетдан] йўқолиб қоляпти. Тахминан бир ҳафтадан бери «Евроньюс» телеканалини кўра олмаяпмиз», — деган 3 август куни «Азатлиқ»га ашхободликлардан бири.

Ўта секин интернет виртуал хусусий тармоқлардан (VPN) фойдаланишни ҳам имконсиз қилмоқда.

«Фойдаланувчилар доим «Туркментелеком»га мурожаат қилишади, лекин алоқа сифати яхшиланмаяпти. Кўпчилик қимматроқ хизмат пакетларини сотиб оляпти ва юқори нарх тўлаяпти, аммо бу ҳам ёрдам бермаяпти. Қимматроқ янги хизматлар интернет тезлигига таъсир қилмайди», — дейилади «Азатлиқ» хабарида.

Британиянинг Cable.co.uk компанияси томонидан тайёрланган жаҳон интернет тезлиги — 2023 рейтингида Туркманистон 4,4 Мбит/с тезлик билан 220 мамлакат ичида 206-ўринни эгаллаган.

«Азатлиқ» маълумотларига кўра, IМО Туркманистонда мавжуд сўнгги мессенжер бўлган. ICQ апрель ойининг охирида расмийлар томонидан блокланган ва WhatsApp, Viber ва бошқа иловалар, Facebook, Twitter, YouTube каби ижтимоий тармоқларга бу мамлакатда узоқ вақтдан бери кириш имконсиз. Туркманистонни ёритувчи аксарият мустақил интернет нашрлар ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг веб-ресурсларини мамлакат ичида VPNсиз очилмас эди.

ℹ️ Туркманистонда ўз ижтимоий тармоқларини яратишга бир неча бор уринишлар бўлган, аммо барчаси муваффақиятсизликка учраган. 2013 йили Arzuw тармоғи, 2015 йили — YASHLYK.COM, кейинроқ — imenami.tm, 2018 йили — Bizbarde ташкил этилган. Бу сайтларнинг барчасига кириш имкони йўқ. Bizbarde тармоғи тақдимотдан сўнг дарҳол техник хизмат кўрсатиш сабаби билан ёпилган, яъни у фаолият юритмаган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Марказий Осиёлик мигрантларни оммавий равишда ҳаттоки масжидларда ҳам фронтга «таклиф» қила бошлашди

  • ШҲТ саммити тадбирларида иштирок этиш учун 20 га яқин давлат раҳбарлари Самарқандда йиғиладилар

  • Марказий Осиё терма жамоалари Осиё Кубоги саралаш босқичини бошлади

  • Ўзбекистон Марказий Осиё ва Жанубий Осиё мамлакатларига хавфсизлик муаммоларини иқтисодиёт орқали ҳал этишни таклиф қилди