Ўзбекистон ва БРИКС Янги тараққиёт банки 5 миллиард долларлик қўшма лойиҳалар дустурини шакллантирди

Дилма Русеф ва Шавкат Мирзиёев. Ўзбекистон президенти матбуот хизмати фотосурати

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва БРИКС Янги тараққиёт банки раҳбари Дилма Русеф республика ва молия институти ўртасида қиймати 5 миллиард долларлик биринчи навбатдаги қўшма лойиҳалар дастури шакллантирилганини маълум қилди. Бу ҳақда Марказий Осиё давлати раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Мирзиёев ва Русеф ўртасидаги учрашув 9 июнь куни банк вакилининг Тошкент халқаро инвестиция форуми тадбирларида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташрифи доирасида бўлиб ўтди.

Хусусан, банкнинг Бошқарувчилар кенгаши томонидан Ўзбекистон Янги тараққиёт банкига аъзо бўлишига принципиал розилик берилган.

Ўзбекистон раҳбари, ўз навбатида, қуйидаги йўналишларда қўшма лойиҳаларни тез тайёрлаш ва амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади:

✅ ирригация тизимларини модернизация қилиш;

✅ кончилик саноатини ривожлантириш;

✅ хусусий секторни молиялаштириш;

✅ таълим ва инфратузилма соҳаларида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини илгари суриш.

Бундан ташқари, йирик ҳудудий инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Умуман олганда, Тошкентдаги музокаралар чоғида томонлар қатор ташаббуслар бўйича амалий ҳамкорлик масалаларига тўхталди. Ўтган йил октябрь ойида БРИКС саммити доирасида эришилган келишувларни изчил амалга оширишнинг ижобий динамикаси қайд этилди.

ℹ️ БРИКС (BRICS) — 2009 йили ташкил этилган давлатлар уюшмаси. Бугунги кунда ташкилот таркибига: Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка, БАА, Эрон, Миср, Эфиопия ва Индонезия киради. 2025 йил 1 январдан бошлаб яна бир қанча давлатлар, жумладан Қозоғистон ва Ўзбекистон БРИКС бўйича ҳамкор мақомига эга бўлди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ