Тожикистоннинг Алмоси водийси глобал аҳамиятга эга қишлоқ хўжалиги мероси объектлари рўйхатига киритилди

Алмоси водийси. asiaplustj.info сайти фотосурати

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги дастури (ФАО) Тожикистоннинг Алмоси водийсида жойлашган тоғ агрояйлов тизимига глобал аҳамиятга эга қишлоқ хўжалиги мероси объекти мақомини берди. Бу ҳақда ФАОнинг Марказий Осиё республикасидаги ваколатхонасига асосланиб, «Азия-Плюс» хабар берди.

Таъкидланишича, Тожикистон нуфузли GIAHS (Globally Important Agricultural Heritage Systems) рўйхатига киритилган постсовет ҳудудидаги биринчи давлат бўлди.

Қоида тариқасида, рўйхатга ўз ерлари билан кўп қиррали муносабатларга эга бўлган жамоалар яшайдиган агроэкотизимлар киради. Бундай жойлар муҳим биологик хилма-хиллик, ноёб ландшафтлар ва бу ерда қимматбаҳо экинларни етиштириш билан ажралиб туради. Илгари Европа ва Марказий Осиё минтақасида жаҳон қишлоқ хўжалиги мероси рўйхатига бешта давлатда жойлашган атиги 12 та ҳудуд киритилган эди:

✅ Андорра;

✅ Австрия;

✅ Италия;

✅ Испания;

✅ Португалия.

Энди бу ерга Алмоси водийси киритилди. Ҳаммаси бўлиб GIAHS 29 мамлакатдаги 99 та тизимни ўз ичига олади.

Таъкидлаш жоиз, аввалроқ Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳисор қўйлари ва пушти тайфи узумларини Жаҳон қишлоқ хўжалиги мероси рўйхатига киритилгани учун ФАОга миннатдорлик билдирган эди.

ℹ️ Алмоси водийси Ҳисор туманининг тоғли қисмида жойлашган. Бу ўзига хос қишлоқ хўжалиги тизими бўлиб, ўзида чорвачилик ва қишлоқ хўжалиги экинлари, хусусан, буғдой, арпа, сабзавот ва узумнинг маҳаллий навларини етиштириш, ундан сироп, майиз, шарбат ва вино етиштиришни ўзида мужассам этган. Ўлкада оғир шароитларга мослашган ҳисор қўйлари ҳам етиштирилади.

Ҳудуднинг қишлоқ хўжалиги соҳаси анъанавий билимларга, жумладан контур экиш, органик ўғитлардан фойдаланиш, қадимги суғориш усуллари ва табиий сигналларни кузатишга асосланган. Бундай амалиётлар ресурсларни самарали бошқариш, иқлим ўзгаришига мослашиш ва биологик хилма-хилликни сақлаш имконини беради.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ