Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Италияни Туркияга алмаштирди

Элдор Шомуродов. "Истанбул Башакшехир" матбуот хизмати фотосурати

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори, ҳужумчи Элдор Шомуродов «Рома»дан Туркиянинг «Истанбул Башакшеҳир» клубига ижарага берилди.

Ижара шартномаси 2026 йил ёзигача 3 миллион еврога амал қилади, «муайян шартлар билан» 2,7 миллион еврога сотиб олиш мажбурияти билан. Айнан қандай шартлар экани аниқ кўрсатилмаган, лекин одатда гап ўйинлар сони ҳақида боради. Агар Шомуродов асосий ўйинчига айланиб, мавсум давомида маълум миқдордаги ўйинларда қатнашса, сотиб олиш функцияси ишга тушади.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов сўнгги беш мавсумни Италия А серияси клубларида ўтказди.

Аслида турк клуби Қатарга 10 миллион евро эвазига сотиб юборилган польшалик Кшиштоф Пентекнинг ўрнига Элдорни олмоқчи. Бундан ташқари, жамоани яна иккита марказий ҳужумчи — малайзиялик Фигейредо ва сенегаллик Кени тарк этган. Айни дамда Шомуродовнинг ягона рақобатчиси — кабо-верделик ҳужумчи Да Коста бўлади.

Этиборлиси, «Башакшеҳир» яна бир ўзбекистонлик – Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаевга ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бироқ «армиячилар» футболчини ўзида ушлаб қолишга ҳаракат қилишмоқда, Файзуллаевнинг ўзи эса Туркияга боришга интилмаяпти, балки кучли 5 чемпионатдан, хусусан, Испаниядан келаётган таклифларга умид қилмоқда.

ℹ️ Элдор Шомуродов — Муборакнинг «Машъал»и тарбияланувчиси ҳисобланади. 2015 йили Тошкентнинг «Бунёдкор» клубига кўчиб ўтган. 2017 йили у Ростовга таклиф қилинган ва у ерда барча расмий турнирларда 91 та ўйин ўтказиб, 18 та гол урган. 2020 йил октябрь ойида 7,5 миллион евро товон эвазига «Женоа»га кўчиб ўтди. У Генуяликлар сафида А серияда 31 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урган.

2021 йил августида «Рома» ўзбекистонлик форвардни 17,5 миллион евро эвазига сотиб олди ва у билан 2026 йилгача шартнома имзолади. Мавсум якунига кўра римликлар А серияда олтинчи ўринни эгаллашди. Шомуродов 28 та ўйинда майдонга тушди, шундан 23 тасида ўзбекистонлик футболчи захирадан майдонга тушди. Унинг ҳисобида учта гол ва тўртта голли узатма бор

2023 йил январида у «Специя»га ижарага берилди ва Элдор бу ерда 15 ўйин ўтказиб, битта гол урди. Мавсум якунида жамоа А Серияни тарк этди. Ўша йилнинг август ойида Элдор 9 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан «Каляри«га ижарага ўтди ва бунинг учун у А серияда 22 ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. 2024 йилнинг ёзида у «Рома«га қайтди ва у эрда анча кучли мавсум ўтказди — у барча турнирларда 37 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 82 та ўйин ўтказиб, 42 та гол уришга эришган.