ЮНEСКО қўмитаси Шаҳрисабзни Жаҳон мероси рўйхатида қолдирди

Шаҳрисабз. society.uz сайти фотосурати

ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси қўмитаси Шаҳрисабз шаҳри мақомини Бутунжаҳон мероси рўйхатида сақлаб қолишга қарор қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва тарғиб қилиш бўйича Бутунжаҳон жамияти матбуот хизмати хабар берди.

Қўмитанинг Париждаги 47-сессиясида ижобий қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон таклифига кўра, Жаҳон мероси объекти «Шаҳрисабздаги Оқсарой ва Темурийлар ёдгорликлари» деб ўзгартирилади. Асосий эътибор «яхлит шаҳар» тушунчасидан обидалар ансамблини, жумладан, Оқсарой саройини шаҳар контекстини сақлаб қолган ҳолда консервация қилишга ўтиш режалаштирилган. Шаҳарнинг тарихий қисми буфер зона сифатида белгиланиши кутилмоқда, бу эса унинг маданий қадриятини янада самарали сақлаш имконини беради.

ЮНEСКО қўмитаси Ўзбекистон томонидан таклиф этилган ёндашувни қўллаб-қувватлади, бироқ улар тасдиқлашдан олдин Темурийлар даврининг бошқа ёдгорликлари билан қиёсий таҳлил қилиш, археологик тадқиқотлар ва реставрация режасини тайёрлаш, Шаҳрисабзнинг янги бош режаси ва Маданий мерос кодекси лойиҳаларини тақдим этишни талаб қилди. Буларнинг барчаси 2029 йил февралигача бажарилиши керак.

Шунингдек, қўмита Ўзбекистоннинг ушбу объектни асраб-авайлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади ва ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси маркази ва ICOMOS (Ёдгорликлар ва обидаларни асраш бўйича халқаро кенгаш) билан самарали ҳамкорлик қилиш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.

ℹ️ Шаҳрисабзнинг 2000 йилдан ортиқ тарихий маркази 2000 йили Жаҳон мероси рўйхатига киритилган. Шаҳар марказида Амир Темур ва Темурийлар даврида XIV-XV асрларга оид меъморий обидалар ва қадимий мавзелар жойлашган.

2016 йил июль ойида бўлиб ўтган Қўмита 40-сессиясида қурилиш ишлари давомида ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенцияси нормалари бузилганлиги сабабли Шаҳрисабз шаҳрининг хавф осидаги тарихий марказини Жаҳон мероси рўйхатига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди. 2018 йили ЮНEСКО Шаҳрисабз тарихий марказини Рўйхатдан чиқариб ташламоқчи бўлди, бироқ бу ҳақда қарор қабул қилинмади. 2019 йили Ўзбекистон ҳукумати Шаҳрисабз тарихий марказини «хавотирли рўйхат» дан чиқариш учун уни қайта тиклаш режасини ишлаб чиқиш мажбуриятини олган эди.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди