Ҳозирда Тожикистонда умумий қиймати 4,5 миллиард долларлик 82 та давлат инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ҳукуматнинг ушбу суммадаги улуши 144 миллион доллардан ошмайди, бу умумий инвестицияларнинг 3,1 фоизини ташкил қилади. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Инвестициялар ва давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасига таяниб, «Азия-Плюс» хабар берди.
Агентликнинг аниқлик киритишича, Тожикистон корхоналари ва маҳаллий ҳокимият органлари ҳам худди шундай ташаббусларга сармоя киритмоқда. Бироқ, уларнинг умумий улуши 5,8 миллион долларни ёки барча амалга оширилаётган лойиҳаларни молиялаштиришнинг 0,1 фоизини ташкил қилади.
Харажатларнинг асосий қисми – 97 фоизи халқаро институтлар ва хорижий инвесторлар ҳиссасига тўғри келади.
Қўмита маълумотларига кўра, 82 та лойиҳанинг 55 таси грант, 5 таси кредит, яна 22 таси грант ва кредит маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмоқда.
Жами сармоянинг 3,2 миллиард доллари грантлар, 1,2 миллиард доллари эса кредитлардир.
Расмий статистик маълумотларга кўра, Жаҳон банки (ЖБ) Тожикистон давлат инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш бўйича етакчи провайдер ҳисобланади. Ушбу ташкилот Марказий Осиё республикаси ҳукуматига қарийб 1,7 миллиард доллар ажратган.
Бироқ, биринчи ўнталикни халқаро молия институтлари эгаллайди.
Масалан, Жаҳон банкидан кейинги бешталик:
✅ Осиё тараққиёт банки — 914,7 миллион доллар;
✅ Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси — 698 миллион доллар;
✅ Европа тикланиш ва тараққиёт банки — 612,2 миллион доллар;
✅ Ислом тараққиёт банки — $207,9 млн.
Қайд этилишича, етакчилар рўйхатида 195 миллион доллар билан «Хитой» деб номланган тоифа мавжуд. Бироқ, давлат қўмитаси бу Хитой ҳукуматими, давлат корпорациялари ёки хусусий компанияларга тегишлими ёки мақомидан қатъи назар, Хитойдан келган барча инвесторларнинг инвестицияларини қамраб оладими ёки йўқлигига аниқлик киритмаган.
Шу билан бирга, алоҳида тармоқларга инвестициялар ҳажми тўғрисида маълумот берилади. Бу ерда иқтисодиётнинг иккита сектори «рақобатчилар» дан ажралиб туради: энергетика ва транспорт, мос равишда 1,6 миллиард доллар ва 1,2 миллиард доллар сармоя.
Кейинги ўринларда:
👉 Таълим — 426,1 миллион доллар;
👉 Уй-жой ва коммунал хизматлар — 280,8 миллион доллар;
👉 Соғлиқни сақлаш — 228,2 миллион доллар;