Қозоғистон вазири ягона вақт минтақасига ўтиш «кўп ижобий оқибатларга» олиб келишини башорат қилди

Усть-Каменогорск, 2024 йил 14 декабрь, соат 16:07. cmn.kz сайти фотосурати

Қозоғистон Савдо ва интеграция вазири Арман Шаккалиев Қозоғистонда ягона вақт минтақасига ўтишнинг ижобий оқибатларини кутишга чақирди, деб ёзади NUR.kz.

Журналистлар Оқўрда мулозими билан суҳбатда яна шу масалани кўтардилар. «Биз масалани аллақачон ёпганингизни тушунамиз, лекин вақт ўтиши билан нотўғри қарор қабул қилганингиз ва уни ўзгартириш кераклигини, чунки ҳозирда кечки соат тўрт-бешда [мамлакат шарқида] аллақачон қоронғи тушаётгани ва одамлар оғир аҳволда эканини кўрмаяпсизми?» – деб сўрадилар.

Арман Шакқалиев бунга жавобан соат минтақасини ўзгартириш масаласи атрофлича муҳокама қилингани ва якуний қарор қабул қилинганини айтди.

«Бугунги кунга келиб, шахсан мен буни нотўғри қарор деб айта олмайман. Мен аллақачон ўз фикримни билдирганман, уни тегишли илмий ва иқтисодий маълумотлар билан асослаганман ва бу қарор, аксинча, тўғри ва ўз вақтида қабул қилинганига ишонаман ва келажакда бу қарорнинг кўплаб ижобий оқибатларини кўрамиз», — деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, асосий самаралардан бири вақтдан оқилона фойдаланилаётгани ва саломатликка ижобий таъсир кўрсатаётгани бўлган.

«Инсоннинг эрталабки вақтдан унумли фойдаланадиган «тайминг» деган тушунча бор. Кўпчилик, айниқса Шарқий Қозоғистонда иш вақтини ўзгартиришга уринишяпти. Улар ўз оилаларига кўпроқ вақт ажрата бошладилар», — деди вазир.

Қозоғистон ўтган йилнинг 1 мартидан расман ягона вақт минтақасига ўтган. Илгари мамлакатда иккита вақт минтақаси мавжуд эди, улардан фақат биттаси — UTC+5 сақлаб қолинган, гарчи ҳудудининг катта қисми қўшни вақт зонасида бўлса ҳам. Бундай қарор аҳолига ғамхўрлик қилиш билан изоҳланган, бироқ кўплаб қозоғистонликлар ўзгаришлардан норозилигича қолишган. Улар мазкур қарорни бекор қилиш учун петицияга ўн минглаб имзо тўплашди ва ҳукуматни судга беришди, аммо натижа бўлмади.

Шикоятлар, айниқса, иш ва ўқув кунининг ўртасида қуёш ботаётган Шарқий Қозоғистон вилояти (ШҚВ) аҳолисидан кўп бўлган. Ўтган йил баҳорида вилоят янги вақт зонасига мослашгани сабабли, ШҚВдаги барча туманлар— эрталабки 8:00 дан 17:30 гача иш вақтига ўтгани хабар қилинган эди. Вилоят мана шундай янги вақт минтақасига мослашган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ