Россияда хорижий сим-карталардаги интернет ва SMS хизматларини ташрифдан сўнг сутка давомида блоклаш бошланди

freepik.com сайти фотосурати

Россияда маҳаллий тармоқда рўйхатдан ўтганидан сўнг 24 соат давомида хорижий сим-карталар ва eSimдаги мобил интернет ва SMS хизматлари блоклана бошланди. Янги қоида 6 октябрдан бошлаб кучга кирди ва у «Россия давлат идоралари талаблари» билан боғлиқ. Алоқа операторлари Қозоғистон, Қирғизистон, Беларусь ва бошқа мамлакатлардаги абонентларга тегишли хабарларни юборишни бошладилар.

Унга кўра, фойдаланувчилар Россияга кирганидан сўнг 24 соат давомида мобил интернет ёки SMS хизматларидан фойдалана олмайди. Унга боғланиш 24 соатдан кейин автоматик равишда тикланади. Бироқ, овозли қўнғироқлар ишлайди — фойдаланувчилар одатдагидек қўнғироқларни қабул қилиши ва ўзлари қўнғироқ қилишлари мумкин.

Янги қоидаларга оид пресс-релиз эълон қилган Беларусь алоқа ва ахборот вазирлигининг аниқлик киритишича, агар маҳаллий тармоқда рўйхатдан ўтган сим-картада уч кун давомида фаоллик кузатилмаса, чекловлар яна 24 соатга тикланади. Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги хориж сим-карталарининг блокланишига ҳали расман изоҳ бермаган.

Шу йилнинг август ойида Россия Рақамли ривожланиш, коммуникациялар ва оммавий ахборот воситалари вазири Мақсут Шадаев ҳам худди шундай чорани («совутиш даври» деб аталади) киритишни таклиф қилганди.

«Биз чет эл сим-карталари Россияга кирганидан сўнг бир неча соат совиб туриши ва уларнинг мобил интернет хизматларидан фойдаланмай туришига келишиб олдик», — деди у «Рақамли эволюция» форумида («Интерфакс» келтирган иқтибос). Бироқ, ўшанда карталар маҳаллий тармоқда рўйхатдан ўтгандан сўнг дастлабки беш соат давомида фаол бўлмаслиги муҳокама қилинган.

Бундай чора хавфсизлик мақсадида, «дронлардаги сим-карталарга қарши курашиш учун» таклиф қилинмоқда, деб тушунтирди вазир.

Шу билан бирга, чет эл фуқаролари муҳим оммавий хизматлардан фойдаланиши, жумладан таксига буюртма бериши учун «капча» (фойдаланувчи робот эмас, инсон эканини аниқловчи тесттарж.изоҳи) жорий этиш режалаштирилган.

  • Марказий Осиёнинг жанглар майдонига айлангани ҳақида

  • Марказий Осиё футболи учун Россия терма жамоасидан нима фойда борлиги ва «Марказий Осиёликларнинг ўзаро кураши» қандай якунланиши ҳақида

  • ШҲТ саммити тадбирларида иштирок этиш учун 20 га яқин давлат раҳбарлари Самарқандда йиғиладилар

  • Ўзбекистон Марказий Осиё ва Жанубий Осиё мамлакатларига хавфсизлик муаммоларини иқтисодиёт орқали ҳал этишни таклиф қилди