Тожикистон аҳолиси Starlink сунъий йўлдош интернетидан фойдаланиши мумкин

Тожикистон аҳолиси энди Starlink сунъий йўлдош интернетидан фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда SpaceX космик корпорацияси эгаси Илон Маск ўзининг Х тармоғидаги расмий аккуантида хабар берди.

«Юқори тезликда ишлайдиган Starlink интернети энди Тожикистонда мавжуд!», — дейилади хабарда.

Starlink интернетининг Standard тарифи ойига 1100 сомони ($117,6). Ўрнатиш ускуналари 2700 сомонини ($288,6). (288,6 доллар) ташкил этади.

Тожикистон ҳукумати алоқа хизмати 2025 йил октябрь ойида Starlink Tajikistan билан лицензияли шартнома имзолаган.

ℹ️ Starlink — глобал сунъий йўлдош алоқа тизими бўлиб, дунёнинг исталган нуқтасидан юқори тезликдаги кенг полосали интернетга уланишни таъминлаш учун мўлжалланган. Тизим бизнесмен Илон Маскга тегишли бўлиб, у Starlink тармоғини бошқарувчи йўлдошларни ўзининг SpaceX компанияси ракеталари ёрдамида Ер орбитасига олиб чиқади. Тармоқ дунё бўйлаб 100 дан ортиқ мамлакатларда, жумладан, Шимолий ва Жанубий Америкада, Европанинг катта қисмида, Австралияда, Янги Зеландияда, Африканинг айрим қисмларида ва Осиёда фаолият юритади. Қозоғистон Марказий Осиёда Starlink интернетидан фойдаланувчи биринчи давлат бўлди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Қозоғистон сунъий интеллект пойгасида АҚШ ва Хитой ўртасида қандай мувозанат сақламоқда

  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди

  • Муҳим минераллар, сунъий интеллект — «Марказий Осиё — Корея» форматидаги учрашувда яна нималар муҳокама қилинди?

  • Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида бўлиб ўтган медиафорумда дунёнинг қарийб 50 та давлатидан 300 дан ортиқ журналист жам бўлди