Қирғизистонда махсус хизмат раҳбари ишдан кетганидан сўнг, МХДҚ ходимларига қарши 500 дан ортиқ шикоят келиб тушди

economist.kg сайти фотосурати

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раҳбарияти истеъфога чиққанидан сўнг, прокуратурага кўмита ходимларига нисбатан 500 дан ортиқ шикоятлар келиб тушди. Бу ҳақда Kaktus.media нашри хавфсизлик идораларидаги манбаларга таяниб хабар берди.

Шикоятлар муаллифлари тадбиркорлар ва турли даражадаги амалдорлардан иборат. Улар МХДҚ ходимларини мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишда айблайдилар.

Аввалроқ, 16 февраль куни Жогорку Кенеш (Қирғизистон парламенти) собиқ аъзоси Исҳоқ Масалиев идоралараро комиссия тузиш орқали сўнгги беш йилдаги шов-шувли жиноий ишларни қайта кўриб чиқишга чақирган эди.

«Натижалар кутилмаган бўлиши мумкин, аммо бу қадам зарур — ҳам жамият, ҳам президент учун», — деди Масалиев.

Ўз навбатида, МХДҚ конституциявий тамойилларга асосланиб, идоралараро комиссия тузиш таклифини рад этди. Қўмитанинг расмий баёнотида айтилишича, ҳукмлар ва бошқа суд қарорлари фақат суд органлари томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилиши ва қайта кўриб чиқилиши мумкин, тергов қонунийлигини назорат қилиш еэа прокуратура зиммасига юклатилган.

«Шу муносабат билан, жиноят ишларини кўриб чиқиш учун ҳар қандай комиссияларни тузиш таклифи конституциявий тамойилларга зиддир, чунки қонунчилик тергов ва суд фаолиятига аралашишни аниқ тақиқлайди», — деб таъкидлайди Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси.

Шу билан бирга, махсус хизмат президент кўрсатмаси билан кўмита ўз ишининг деярли барча соҳалари ва усулларига таъсир қилувчи ислоҳотларни амалга ошираётганини таъкидлади. Ислоҳот замонавий таҳдидларга мослашиш, разведка ва контрразведкани кучайтириш, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш, коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда мамлакатнинг ахборот ва иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга қаратилган. Матбуот баёнотида МХДҚ Конституция билан кафолатланган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилган ҳолда қатъий қонун доирасида фаолият юритишига ишонтиради.

Шу билан бирга, Қирғизистон президенти Садир Жапаров давлат раҳбарига бевосита ҳисобот берадиган Тергов қўмитаси ташкил этилишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда ИИВ ва МХДҚ раҳбарлари терговчилар ишларни асосан тезкор ходимларнинг хоҳишига кўра қўзғатишларини талаб қилишлари мумкин.

«МХДҚ ва ИИВда ТҚХ (тезкор-қидирув хизмати) бор ва терговчиларга эга. Ва уларнинг барчаси битта вазирга бўйсунади. Масалан, тезкор ходим, айтайлик, ноҳақ иш материалларини олиб келади — айтайлик, улар кимнидир айблаб, қамашмоқчи бўлади. Иш терговчига топширилганда, терговчи: «Бу иш судга етиб бормайди»», дея уни қабул қилишдан бош тортади. Шунда вазир трговчига қўнғироқ қилади ва буюради: «Ишни қабул қил ва жиноят иши қўзғат!». Терговчининг бунга бўйсунишдан бошқа чораси қолмайди», — деб тушунтирди президент.

ℹ️ 2026 йил 10 февралда Жапаров Камчибек Ташиевни Бош вазир ўринбосари ва МХДҚ раиси лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Қўмитани Ташиев ўринбосарларидан бири Жумгалбек Шабданбеков бошқара бошлади. МХДҚ раисининг бошқа ўринбосарлари ишдан кетди. Шу билан бирга, таркибий ислоҳотлар амалга оширилди. Чегара хизмати МХДҚ тасарруфидан чиқарилди. Қўмитанинг 9-хизмати асосида мамлакат Президенти ҳузуридаги Давлат муҳофазаси хизмати ташкил этилди.

  • Тошкентда «Рассом ва табиат» XL юбилей кўргазмаси бўлиб ўтди

  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Россия матбуоти «нато» снарядлари туфайли Қозоғистонга ҳужум қила бошлади