16 ёшли америкалик футболчи Калеб Копитин Қирғизистонга кўчиб ўтди ва «Илбирс» клубида қўшилди. Бу ҳақда Kyrgyz Football клуб матбуот хизматига таяниб хабар берди.
«Илбирс» футболчини оммага таништирди . Жамоа Қирғизистон ўсмирлар терма жамоасининг ўзаги ҳисобланади.
Копитин илгари Қирғизистон U-17 терма жамоаси таркибида бир нечта ўртоқлик ўйинларида иштирок этган ва гол ҳам урган. Бундай ўйинларга спорт фуқаролигини ўзгартирмасдан ҳам рухсат этилади.
Шу билан бирга, ФИФА қоидаларига кўра, камдан-кам ҳолатлардан ташқари, футболчи 18 ёшга тўлгунга қадар хорижий клуб билан шартнома имзолай олмайди. Шунинг учун Калеб нафақат Қирғизистон фуқаролигини олди, балки спорт фуқаролигини ҳам ўзгартирди.
Калеб Копитин қирғиз иммигрантларининг авлоди, шунинг учун у соддалаштирилган тартибда Қирғизистон паспортини олган ва ФИФА бундай ҳолларда спорт фуқаролигидаги ўзгаришларга аралашмайди.
Шуни таъкидлаш жоиз, республикада туғилган ёки уларнинг авлоди саналган бошқа мамлакатлар фуқаролари кўпинча Қирғизистон терма жамоасида ўйнаган. Улар орасида немислардан — Кими ва Кай Мерк, Александр Мишченко, Эдгар Бернхардт, Виктор Майер, Виталий Люкс, Николай Давидов ва россиялик Антон Коченков бор.



