Элчихоналар дастурхони

Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ўртасида миллий таомлар фестивали бўлиб ўтди
Андрей Кудряшов фотосурати / «Фарғона»

24 сентябрь куни пойтахтнинг Мирзо Улуғбек номидаги Central Parkида ноодатий тадбир – Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик миссиялар ўртасида XVIII маданий анъаналар ва миллий таомлар фестивали бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик корпус хизмати бюроси 2000 йилдан буён қисқа танаффус билан шундай фестивалларни мунтазам ўтказиб келади. Хорижий дипломатик миссиялар ходимлари ўзларининг пазандалик маҳоратини ишга солиб, одамларга миллий таомларини тақдим этадилар. Уларнинг оила аъзолари, дўстлари эса бу борада кўмак гуруҳларини ташкил қиладилар. Улар рангбаранг миллий либосларда ҳозир бўлиши ёки миллий куй, рақсларини тақдим этишлари мумкин.

Бу йилги Элчихоналар фестивали айниқса қизғин ва эркин муҳитда ўтди. Ўзбекистон пойтахтининг энг қулай гўшаларидан бири ҳисобланган Central Parkка кириш мутлақо бепул, ёш бўйича чекловларсиз, дресс-код ва фейс-контролсиз бўлди.

Тадбир хайрия тарзида ўтди – тушган маблағ Тошкент ва Фарғона шаҳарларидаги меҳрибонлик уйларига ўтказилади. Шу боис, бу ерда жуда кўп овқатлар тайёрланди ва улар оддий шаҳар аҳолиси учун энг мақбул нархларда таклиф қилинди.

ХVIII фестивалда Озарбайжон, Афғонистон, Миср, Беларусь, Германия, Грузия, Ҳиндистон, Италия, Индонезия, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Қувайт, Қирғизистон, Қозоғистон, Малайзия, БАА, Фаластин, Россия, Руминия, Тожикистон, Туркия, Уммон, Чехия, Швейцария дипломатик корпуслари, шунингдек, Европа Иттифоқи, ЕТТБ ва БМТ ваколатхоналари иштирок этди.

Бундай ранг-баранг тадбирлар, шубҳасиз, Ўзбекистон маданий янада ҳаётини бойитади, аҳолининг дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилади, туризмга қизиқиш уйғотади. Кўп миллатли ва кўп маданиятли Тошкентдаги бу йилги Элчихоналар фестивали унчалик экзотик эмас, аксинча самимий, илиқ ва қулай тадбир сифатида кўзга ташланди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • ШҲТ саммити тадбирларида иштирок этиш учун 20 га яқин давлат раҳбарлари Самарқандда йиғиладилар

  • Тошкентдаги Буддавийлар ибодатхонасида илк бор корейсларнинг ҳосил байрами нишонланди

  • Тошкентдаги Буддавийлар ибодатхонасига доир музокаралар боши берк кўчага кириб қолди

  • Самарқандда «Буюк ипак йўли» халқаро туризм маркази расман очилди