Пётра I ҳукмронлик қилган даврда Россия Марказий Осиёни забт қилиш учун дастлабки жиддий ҳаракатларини бошлаган. Гарчи Хивани босиб олишга бўлган уринишлар самара бермагани билан рус армиясининг айрим юришлари муваффақият билан тугаган. Россияни мустаҳкамлаш улкан сарф-ҳаражатларни тақазо этишини англаган император сиёсий манфаатлар қатори Марказий Осиёдаги олтин захираларига ҳам кўз тиккан, мазкур ўлка орқали олис Ҳиндистон билан савдо алоқаларини ўрнатмоқчи бўлган. Рус императорининг осиёлик ҳукмдорлар уддабуронлигини тўғри баҳолай олмагани, унинг Капий денгизи бўйига армани ва казакларни кўчиргани, князь Бекович-Черкасский ўлими Грибоедов ҳалокатига ўхшаб кетиши борасида тарих фанлари доктори, РФА Санкт-Петербург тарих институтининг бош илмий ходими Евгений Анисимов «Фарғона»га сўзлаб берди.
— Сизнингча Пётр I даврида Россиянинг Марказий Осиёни забт қилишга уринишидан асосий мақсади нима бўлган — Ҳиндистонга яқин йўл очишми, ушбу минтақадаги олтинга ҳукмронлик қилишми ёки бошқа сиёсий манфаатларми?
Бу ерда сиз тилга олган барча мақсадлар мавжуд бўлган. Албатта, биринчи ва энг муҳим омил— имперчилик орзуси. Зеро, ҳақиқий империя Ҳиндистонсиз яшай олмасди. Ҳиндистон ҳар қандай империя тожини безайдиган бебаҳо олмос эди. Пётр I бекорга ўзини император деб эълон қилмаганди. Азалдан кучли ҳукмдорлар Ҳиндистонни забт этишга уринганлар: Александр Македонский, Наполеон, Гитлер тарихини яхши биласиз. Бу ўлкани забт этиш истаги табиий эди. Иккинчи омилга келсак, албатта Россияни Ўрта Осиё олтини қизиқтирган. Гўёки Амударё туби олтинга тўла ва дарё ўзани Каспийга бўрилса бўлди – олтин ҳамёнда деяверинг. Дарҳақиқат, у замонлар олтин ва бандаргоҳлар улкан мавқега эга эҳтиёжлар сарасига кирарди.
Дарвоқе, Пётрнинг Болтиқбўйи ҳудудларига чиқишида ҳам меркантил мақсадлар ётган – портга эгалик қилиш ва у орқали олтинларга ҳукмронлик қилиш. Бу мақсадни қандай амалга оширилиш мумкин эди? Одатда Хитой ва Ҳиндистонни Яқин Шарқ билан боғловчи савдо йўлларини қўлга киритиш, кейин Ўртаер денгизини Шимол билан боғлаш, Петербург каналлари орқали Волга дарёсига чиқиш, ундан Каспий денгизига етиб бориш ва у ердан бошқа манзилларга йўл олиш. Бунинг учун Каспийнинг жанубий ҳудудларини ривожлантириш зарур бўлган. Доғистонда бўлган Пётр шундай деган: «Аграхон кўрфазидан сўнг ўн битта кечувдан сўнг Ҳиндистон ястаниб ятибди, мени ҳеч ким бу йўлдан қайтаролмайди!». Албатта Марказий Осиё Россиянинг сиёсий манфаатлар йўлида жойлашган минтақа эди. Бундан ташқари Пётр I Қура дарёси соҳилида янги шаҳар, янги «Петербург»ни қурмоқчи бўлган. Эътибор қилинг, нега бизда Владивосток номи билан шаҳар бор (шаҳар номи «владею Востоком», («Шарққа ҳукмронлик қилиш») маъносидан келиб чиққан)? У ерда «Золотой Рог» қўлтиғи бор, аслида бу ном Византия пойтахти Константинополдаги қўлтиқ номидан кўчирилган. Имперча, ҳарбий, иқтисодий манфаатлар Пётрни Ўрта Осиёни забт этишга ундаган. Шунингдек, у пайтлар Мадагаскарни босиб олиш ғояси ҳам мавжуд бўлган, зеро у орқали Ҳиндистонга етиб бориш яқинроқ эди. Шимолий ва Ғарбий ўтиш йўлини топиш учун Берингни саёҳатга юбориш ҳам шимол томондан Ҳиндистон ва Хитойга йўл топиш мақсади маҳсули эди.
— XVIII аср бошида Россия ва Марказий Осиё хонликлари ўртасидаги дипломатик ва савдо алоқалари қай даражада бўлган?
Дипломатик алоқалар ўша пайтда Оврупа ва Осиё давлатлари ўртасида бўлгани каби ўта жўн бўлган, яъни – дипломатик карвонлар борди-келди қилган, холос. Марказий Осиёдан Россияга асосан савдогарлар карвонлари қатнаб турган. Россия ҳам ўз навбатида Ўрта Осиё ва Хитойга ўз савдогарларидан иборат вакилларини юборган, Уларнинг ўртасида доимий алоқалар мавжуд бўлмаган. Шунинг учун руслар Ўрта Осиёдан яхши хабардор бўлмаганлар ва шу туфайли Бекович-Черкасский бошлиқ экспедициянинг тақдири аянчли якунланган.
1717 йил апрель ойида князь Бекович-Черкасский бошличилигидаги рус армияси Хивага қарши юриш бошлайди. Салб юришига тайёргарлик бир неча ой давом этади, 6 мингдан ортиқ аскарлардан иборат ҳарбий қўшин тузилади. Экспедициянинг денгиз йўлидан ҳам олиб борилиши учун Каспий бўйида бир неча ҳарбий истеҳкомлар қурилади. Гурьев орқали рус отряди Хивага юриш қилади. Қайрағоч манзилида русларни 24 минг аскарга эга Хива хони Шерғозихон кутиб олади. Бекович қўшини сон жиҳатидан устун хивалик отлиқ аскарларни улоқтириб ташлайди. Шунда Шерғозихон музокара ўтказишни таклиф этади ва унинг якуни улароқ рус қўйинлари майда қисларга бўлинади ва бу ҳолатдан фойдаланган хивалик аскарлар рус қўшинларини биттама-битта яксон қилади, Бекович эса қатл этилади.
Шуни айтиш керакки, Шарқ ва Ғарб, Оврупа ва Осиёга мансуб одамларнинг тушунчалари ўртасида доимо тушунмовчиликлар бўлиб келган. Бу фарқ бугунги кунда ҳам мавжуд. Европаликлар, жумладан руслар ҳам шарқ эркакларини ғавғоли, кенг иштон кийиб юрадиган оломон ва уларни осонликча енгиш мумкин, деб ўйлаганлар. Улар Шарқ борасида примитив тушунчага эга бўлганлар. Пётр I доно инсон сифатида буни йиллар давомида англаб етган. Эронга қарши юришлардан бирида бир ноҳуш воқеа юз беради: генерал-адмирал Федор Апраксин ўтовига асирга тушган бир аскарни олиб киришади. Асир рус солдатига ташланиб, ундан қуролни тортиб олади. Шунда аскарлар асирга найзалар санчадилар. Жон таслим қилаётган асир бир солдатнинг қўлини тишлашга улгуради. Пётр шундай дейди: «агар бу инсонлар доимий тартибни билганларида эди, улар енгилмас бўлардилар!».
— Бековичнинг Хивага салб юришидан қандай манфаатлар кўзланган? Нега айнан шу йўналиш танлаган, нега айнан шу вақт, нега айнан Бекович тайинланган? Ахир ундан ҳам машҳур қўмондон ёки дипломатлар бўлганку?
Бекович-Черкасский Шимолий Кавказдаги князларидан бири бўлган. Россияда ушбу ўлкага мансуб мулозимлардан турли тадбир ва Осиёга салб юришларидан фойдаланиб келганлар. Пётр европача тарбияланган осиёлик инсон бу муҳим вазифасининг уддасидан чиқа олади, деган ўйга борган. Дарҳақиқат, вазифа ўта мураккаб бўлиб, у учта мақсадни бирлаштирганди. Биринчидан олтин захираларини аниқлаш, иккинчидан йўл давомида иншоотлар қуриш. Каспийнинг Шўркўл туманида дарҳол биринчи ҳарбий истеҳком қурилган ва бу икки максад учинчи мақсадга — рус ҳокимиятининг Ўрта Осиё хонликларига таъсирини кучайтиришга хизмат қилиши керак эди. Лекин бу муҳим ишларни амалга оширишда анчагина енгилтакликка йўл қўйилади.
-
22 Ноябрь22.11Хайрия ишларининг Остап БендериВолонтёр Перизат Қайратни қозоғистонликларнинг миллионлаб долларларини ўзлаштирганликда айблашмоқда
-
20 Ноябрь20.11«Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этмаса уят бўлади»Александр Крестинин — «Локомотив» даги фаолияти, ўзбек ва қирғиз футболи ҳақида
-
18 Ноябрь18.11ФотоТақвимга қарамасданТошкентда Янги йил арчаси ёқилди
-
15 Ноябрь15.11Туркийлар алифбосиНега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?
-
01 Ноябрь01.11Феноменал РенессансТошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди
-
22 Октябрь22.10Ҳаводан олинган сув«Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди