Ўзбекистон Ҳарбий суди 25 май куни таниқли сиёсатшунос, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг собиқ директори Рафик Сайфулинни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 157-моддаси (“Давлатга хоинлик қилиш”) бўйича айбдор деб топиб, 12 йилга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилди. Маҳкумнинг адвокати Сергей Майоров “Фарғона” нашрига ушбу ишнинг баъзи тафсилотлари ҳақида сўзлаб берди.
— Рафик Сайфулин устидан ўтган суд процессида сиз адвокат сифатида иштирок этганингизни, 25 май куни унга нисбатан 12 йилга озодликдан маҳрум этиш бўйича ҳукм чиқарилганини биламиз, шунингдек, биз унга нисбатан “Давлатга хоинлик қилиш” моддаси билан айблов қўйилганини ҳам биламиз. Тергов ва суд текширувлари давомида унга нисбатан қандай қилмишларни содир этишда айбловлар қўйилди?
-Мендан дастлабки тергов маълумотларини очиқламаслик тўғрисида тилхат олинганига, шунингдек, мени профессионал касб фаолиятим юзасидан давлатга ҳиёнат аломатлари йўқ бўлгани ҳолда менга маълум бўлган хизмат сирларини очиқланиши ортидан жиноий жавобгарликка тортилишим мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилганимга қарамай, мен шуни билдираманки, ҳа, 2020 йил 25 май куни Рафик Сайфулин иши бўйича ҳукм эълон қилинди.
Шу чоққача, ушбу ишда менинг иштироким ҳақида Сайфулиннинг қариндошларидан ташқари ҳеч ким билмаган ва мен бу ҳақда ҳеч кимга айтмаганман. Энди бўлса, сиз интернет-ресурсининг журналисти сифатида менинг Рафик Сайфулинни ҳимоя қилганим маълумлигини билдирдингиз ва мен сиздан унга 12 йиллик қамоқ жазоси тайинланганини, Сайфулин Жиноят кодексининг 157-моддаси бўйича жавобгарликка тортилганини эшитиб ўтирибман.
Сизга буларнинг ҳаммаси маълум экан, унда мен Сайфулин Рафикни судда мен ҳимоя қилганимни ҳамда уни Жиноят кодексининг 157-моддасининг биринчи қисмида кўзда тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топилганини, шунингдек, унга иккита жиноят бўйича – 12 йил давомида умумий тартибдаги колонияда жазони ўташ тайинланганини тасдиқлайман.
— Унга қандай айбловлар қўйдилар?
— Айнан шу нарса ҳақида мен сизга маълумот беришга ҳақли эмасман. Агар иккинчи жиноят ҳақида сизда маълумотлар йўқ бўлса, унда мен ҳам бу ҳақда сизга гапириб ўтирмайман. Бироқ Сайфулин бу жиноятни содир этмаганлигини қайд этиб ўтаман.
— Жиноят иши қачон қўзғатилган?
— 2019 йил ёзининг ўрталарида, шу куннинг ўзида Сайфулин ўзининг шериклари билан алоқаларини тўхтатиб қўйган. Бизнинг органларимиз фуқароларнинг содиқлиги устидан назорат олиб боришга жуда ҳам ҳушёр.
Сайфулин чет эллик шериклари билан учрашувларини яширмай, очиқ тарзда олиб борган, негаки у бу учрашувларда ҳеч қандай жиноят аломатлари йўқ деб ҳисоблаб келган. У бу учрашувларни очиқ форматда ва ишга оид деб ҳисоблаб келган ва мен ҳам унинг бу фикрига қўшиламан ва уларни Жиноят кодексининг 157-моддаси билан боғламаслик керак деб ҳисоблайман.
Сайфулин содир этилмаган жиноятларда айбдор деб топилганига менинг ишончим комил. Давлат органлари унинг ишидаги кузатувларда чегарадан ошиб кетдилар. Мен давлат органлари ходимлари Сайфулин иши бўйича ўз пулларини ҳалол йўл билан ишлаб топмаяптилар ҳамда уни ижтимоий ҳаётдан четлаштириш орқали Ўзбекистон Республикасига зарар етказдилар деб ҳисоблайман.
— Сайфулин иши бўйича бошқа бирор одам ҳам айбланувчилар курсисига ўтирганми?
— Рафик Сайфулин ўзи ёлғиз ишлаган ва бу иш бўйича ёлғиз ўзи жиноий жавобгарликка тортилган.
— Жиноят иши қайси судда кўрилган? Судья билан прокурорнинг исмини ошкор эта оласизми?
— Бундай тоифадаги ишлар республика миқёсидаги Ҳарбий суд томонидан кўриб чиқилади. Бироқ ахлоқий нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда фамилия ва исмларни ошкор этилишига йўл қўйиб бўлмайди, деб ҳисоблайман. Терговчилар, прокурорлар, судьялар ўзларига давлат томонидан юкланган вазифаларни ёмон бажардилар деб ҳисоблайман. Агар уларнинг номлари ошкор бўлса, уларга нисбатан қўшниларининг, ҳамкасбларининг ва бошқа одамларнинг адолатли ғазабини келтириб чиқариш мумкин. Бу эса ортиқча. Прокурорга, судьяга ишонмаслигимни билдириб, уларнинг номзодларини рад этиш тўғрисида илтимоснома киритдим, аммо аризаларим инобатга олинмади.
— Сайфулиннинг айбсиз эканлиги борасида тақдим этган асосий далилларингиз нимадан иборат эди?
—Ҳимоямдаги шахснинг айбсиз эканлиги бўйича далилларимни асослаш учун мен иш бўйича тингланган гувоҳларнинг ҳаммалари Сайфулиннинг фойдасига кўрсатма беришганини кўрсатиб ўтдим. Унинг “айбини” ягона исботи – экспертизалар хулосалари бўлди. Экспертизалар эса Жиноят-процессуал кодекси ва Экспертиза тўғрисида қонунлари моддаларининг жуда қўпол тарзда бузган ҳолда амалга оширилган. Шунинг учун ҳам ҳар қандай мустақил суд экспертларнинг мазкур хулосаларини исбот учун яроқсиз, дея тан олиши керак эди.
Суд Ўзбекистон қўшилган Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга қўпол тарзда хилоф иш тутди. Мисол учун, Пактнинг 14-моддаси 3-бандининг “е” остбандида кўрсатилган: “3. Ҳар бир кишининг унга қўйилган ҳар қандай жиноий иши кўриб чиқилаётганда тўлиқ ва тенглик асосида қуйидаги кафолатларга эга бўлиш ҳуқуқи мавжуд: е) унга қарши кўрсатмалар бераётган гувоҳларни сўроқ қилиш ёки ана шу гувоҳлар сўроқ қилиниши ҳуқуқига эга бўлиш ва унга қарши кўрсатма бераётган гувоҳлар учун мавжуд шартларда унинг ўзи танлаган гувоҳларни терговга чақириш ва сўроқ қилиш ҳуқуқига эга бўлиши”га оид меъёрлар бузилган.
Суд менга ва менинг ҳимоям остидаги мижозим Сайфулинга қарши асоссиз хулосаларни тақдим этган экспертларни сўроқ қилиш бўйича ҳуқуқимизни эътиборга олмай рад этди.
Суд Пактнинг 19-моддаси 1 ва 2 бандларида кўрсатиб ўтилган: “1. Ҳар бир инсон ҳеч бир тўсиқсиз ўз фикрига эга бўлиш ҳуқуқига эга; 2. Ҳар бир инсон ўз фикрини эркин баён этиш ҳуқуқига эга; бу ҳуқуқ давлат чегараларидан мустақил ҳолда ёзма равишда ёки матбуот воситасида ёки ифодаланишнинг бадиий шакллари ёки ўз ихтиёрига кўра бошқача усулларда турли ахборот ва ғояларни қидириш, олиш ва тарқатиш эркинлигини қамраб олади” дейилган ҳуқуқий меъёрларини бузди.
Инсоннинг ўз фикрини эркин баён этиш ҳуқуқи тергов ва суд томонидан асоссиз равишда давлатга ҳиёнат қилиш сифатида талқин этилди.
Суд Пактнинг 14-моддаси 1-бандида кўрсатилган “жиноий ва фуқаролик иши бўйича чиқарилган ҳар қандай суд қарори ошкора бўлиши керак. Балоғат ёшига етмаганларнинг манфаатлари бошқача талаб этганда ёки никоҳ борасидаги низоларга ёки болаларга васийлик қилишга алоқадор ишлар бундан мустасно” дейилган меъёрларни бузди.
Бундан келиб чиқадики, Жиноят кодексининг 157-моддасига оид ишлар бўйича қарорлар (ҳукмлар) ошкора бўлиши керак.
Бироқ суд нафақат Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт меъёрларини бузди, балки Жиноят-процессуал кодексини ҳам эътиборга олмади.
Жиноят-процессуал кодексининг 388-моддасига биноан прокурор айблов хулосасини тасдиқлаб, жиноят ишини тегишли судга юборади. Айни вақтда прокурор ёки унинг ўринбосари айбланувчига ва ҳимоячига айблов хулосаси ва унга қилинган иловаларнинг тасдиқланган нусхаларини юбориши керак эди. Аммо прокурор Жиноят-процессуал кодексининг ушбу талабини бажармади. Суд процессни Жиноят-процессуал кодексининг 434-моддасини бузган ҳолда бошлаб, судланувчи ва унинг адвокатига айблов хулосасининг тасдиқланган нусхаларига эга бўлиш ҳуқуқини таъминламади. ЖПКга кўра, агар айбланувчи қамоқда сақланаётган бўлса, ҳужжатлар прокурорнинг топшириғига кўра унга қамоқда сақлаш жойининг маъмурияти томонидан улар келиб тушган куни тилхат олиб топширилади, тилхат ҳужжатлар топширилган сана ва вақт кўрсатилган ҳолда судга тақдим этилади. Бироқ Сайфулин ва унинг ҳимоячисининг қўлида на айблов хулосаси ва на суд ҳукми бор.
Суд Жиноят-процессуал кодексининг 475-моддасини бузди: суд айбланувчига ҳукм нусхасини топширмай, уни бу ҳужжатнинг асли билан танишиш имкониятини берди, холос.
Қонунчиликка мувофиқ мустақил суд Ўзбекистон Республикаси номидан ҳукм чиқаради. Бу унинг юридик мажбуриятидир. Бироқ мен Сайфулинга ҳукм чиқарган суд буни Ўзбекистон Республикаси номидан қилишга ҳақли эмас эди, деб ҳисоблайман. Бундай ҳуқуқ фақат мустақил судда бор (ҳукм Ҳарбий суд томонидан чиқирилган. – “Фарғона” изоҳи).
Менинг ҳимояда сўзлаган маърузам интервью давомида берган маълумотлардан кўра анча ишонарлироқ. Бироқ маърузамда маҳфий характердаги маълумотларга ҳаволалар кўп бўлгани учун бу ерда уларни ошкор эта олмайман.
— Сиз айтиб ўтганингиз экспертизаларни қайси органлар ўтказган?
— Бир қатор экспертизаларни Давлат хавфсизлик хизматининг оператив бўлинмаси ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулайманова номидаги суд экспертизаси республика маркази ўтказган. Шунингдек, Вазирлик маҳкамасидан ҳам экспертлар иштирок этишган.
— Сайфулиннинг қариндошлари апелляция шикояти билан мурожаат қилишни режалаштиряптиларми?
— Бу масала ҳозирча очиқ қолмоқда. Бироқ Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ апелляция шикоятини бериш тўғрисида қарорни қариндошлар эмас, балки маҳкумнинг ўзи қабул қилиши керак.
Сид Янишев
-
03 Октябрь03.10Мослашув имтиҳониРоссияга бораётган мигрантлар ва уларнинг оилаларига қўйилаётган талабларнинг кучайтирилиши нималарга олиб келиши ҳақида
-
27 Сентябрь27.09«Футболчилар ўйинини ўйнайверсин, футболни эса бошқалар бошқаради» — бундай тезиснинг яшашга ҳаққи йўқАлишер Аминов — Тошкентда бўлиб ўтган FIFPro Бош ассамблеяси ва Ўзбекистонда спортни бошқариш тизимининг ҳуқуқий асослари ҳақида
-
18 Сентябрь18.09Эрмитаж ва WOSCU — ҳамкорлик натижалариЎзбекистон маданий мероси Эрмитажни қанчалар ҳайратга солгани ҳақида. Павел Лурье маърузаси
-
11 Сентябрь11.09Ўзингиз шундай қарорга келдингизНима учун Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича референдум ўтказилиши ёмон ғоя экани ҳақида
-
03 Сентябрь03.09Улкан мусибатлар давриҚозоқларнинг сўнгги кўчманчи империя дастидан қандай омон қолгани ҳақида
-
28 Август28.08ФотоПариждан СамарқандгаЭшкак эшиш каналида катта пойгалар бўлиб ўтди