Тошкентда ҳар йили ўтказиб келинаётган «Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс асоси» ҳафталигининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. У Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ҳамда Республика Маданият ва туризм вазирлиги шафелигида 3-7 июль кунлари бўлиб ўтади.
Маданий мерос ҳафталиги Янги Ўзбекистоннинг ташриф қоғозларидан бирига айланди. Жорий йилда у «Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновациялар ва таълим» халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталигига параллел равишда ўтказилади.
Тошкентга 60 та давлатдан мингдан ортиқ иштирокчи келиши кутилмоқда. Ўнлаб сессиялар, маърузалар ва саммитлар режалаштирилган. Бироқ, Ўзбекистон меҳмонларни ҳозир иш учрашувлари билан эмас, балки маданий дам олиш билан кутиб олади.
Маданий мерос ҳафталигининг тантанали очилиш маросими ҳафталик доирасидаги асосий тадбирлар бўлиб ўтадиган Тошкент шаҳридаги янги тадбир залининг очилиши билан бирлаштирилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидовнинг айтишича, «Бугун очилган маданият маркази ва бошланган маданий тадбирлар турли мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги маданий мулоқотни ўрнига қўяди».
Ўз навбатида, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти раҳбари, Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов янги тадбир зали ташкил этилганини мамлакат раҳбариятининг ушбу соҳага қаратилаётган эътиборининг ёрқин далили, деб атади.
Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафаев таъкидлаганидек, Ўзбекистон ташқи сиёсатда маданиятга таянади.
«Бугунги кунда жаҳон миқёсида давлатлар бир-бири билан иқтисодий имкониятлари билан эмас, балки қадриятлари ва маданияти билан рақобатлашмоқда. Ўзбекистон ўзининг ташқи сиёсатида ҳам биринчи навбатда ўзининг маданий салоҳиятига таянади. Бунинг шарофати билан мамлакатимиз бугун халқаро миқёсда ўз нуфузини кўрсатмоқда», — деди Сафаев.
Очилиш маросими байрам тантаналари билан кечди, томошабинларга бахшилар ижросидаги мусиқий композициялар, миллий ансамбллар иштирокида либосли рақс чиқишлари, шунингдек, кўнгилочар шоу намойиш этилди.
Маросимда халқаро ва хорижий ташкилотлар аъзолари, журналист ва блогерлар, республиканинг тегишли вазирлик ва идоралари ходимлари, сиёсатчилар, маданият ва санъат намояндалари иштирок этдилар.
Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги доирасида бир қатор кўргазмалар очилиши кутилмоқда:
👉 Темурийлар музейида «Темурийлар ренессансси: давр буюклиги» кўргазмаси бўлиб ўтади;
👉 Тошкент музейида – «Ўзбекистон амалий санъати дурдоналари»;
👉 Миллий санъат галереясида – «Туркистон авангарди: макон ва замонлардан ўтиб»;
👉 Тадбирлар залида – «Тарихий шахслар ва қўлёзма мерос дурдоналаридаги сюжетлар».
Шунингдек, ўзбекистонлик ва хорижий олимлар иштирокида мавзули давра суҳбатлари, «Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс асоси» ишчи сессияси, «Эдуард Ртвеладзе хотиралари» китобининг тақдимоти, Бутунжаҳон жамияти тўғрисида видеоролик намойиши бўлиб ўтади.
Ҳафталик 6 июль куни ишчи гуруҳнинг Самарқандга бориши ва «Боқий шаҳар» бўйлаб экскурсияси билан якунланади.
-
01 Ноябрь01.11Феноменал РенессансТошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди
-
22 Октябрь22.10Ҳаводан олинган сув«Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди
-
22 Октябрь22.10Сургундаги воизТаъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?
-
14 Октябрь14.10Шунчалар ўзгача ва шунчалар ўхшашЎзбекистондаги сиёсий партиялар парламент сайловларида илгари сураётган дастурларини тақдим этди
-
11 Октябрь11.10Тўсиқларни енгиб ўтиш ва кадрларни сақлаб қолиш керакАлишер Никимбаев — футзал бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатидаги ташкилий муаммолар, андижонлик мухлислар ва Ўзбекистонда спортни ривожлантириш ҳақида
-
08 Октябрь08.10ФотоНон шаҳриТошкентда нонлар фестивали бўлиб ўтди