6 июнь куни Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ЖЧ—2026 иккинчи саралаш босқичининг бешинчи раунди доирасидаги ўйинларини ўтказади. Туркманистондан ташқари деярли барча жамоалар ё саралашдан ўтган ёки жаҳон чемпионатининг кейинги саралаш босқичига чиқиш имкониятини сақлаб қолишган. Тарихда биринчи марта Марказий Осиёнинг икки ёки ҳатто учта терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг учинчи саралаш босқичига йўл олиши мумкин. «Фарғона» мухбири бўлажак ўйинлар ҳақида мутахассисларнинг фикрларини ўрганди.
Марказий Осиё дербиси Тошкентда бўлиб ўтади — Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистонни қабул қилади. Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдан чиқишга қарор қилган бўлса, туркманистонликлар кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиш имкониятидан маҳрум бўлишган. Бироқ, мураббий ва футбол менежери Азамат Абдураимов ўйин мезбонлар учун осон бўлмаслигини таъкидлайди.
- Бу уй учрашуви, демак, кайфиятингизни ва ўзингизни томошабинлар олдида кўрсатишингиз истаги устун бўлади. Гуруҳда маълум бир қутқу бор — ким биринчи ўринни эгалларкан деган. Демак, Туркманистонга қарши баҳсда Эрон билан асосий учрашув олдидан яхши ўйин кўрсатиб, ишончли ғалаба қозониш керак. Бундай ҳолда, нафақат натижа, балки сифат ҳам муҳимдир.
— Ўзбекистон терма жамоасининг таркиби ўша-ўша ўзгармаган. Потенциал янги ўйинчиларга имкон бериш вақти келмадими?
- Бу мураббийнинг ваколати, у таркибни белгилайди; Катанецнинг фаолияти давомида биз унинг фалсафаси ва тактикасини тушуниб олдик. Катанец консерватив, бу тўғри ёки нотўғрилигини муҳокама қилиш мумкин, аммо унинг малакали эканига шубҳа қилишга асос йўқ. Ҳа, Туркманистонга қарши ўйинда мураббий Эронга қарши ўйинда етакчиларни тўлиқ ишга солиш учун уларга ярмини бериши мумкин. Ўйлайманки, Шомуродов икки таймда тўлиқ ўйнайди, чунки у Осиё Кубогини ўтказиб юборди ва яқинда «Каляри»да яхши формага тушди. У раҳбар ва капитан.
- Натижани башорат қила оласизми?
— Агар эртароқ гол урсак, бу анча осон бўлади. Шунга қарамай Туркманистон билан учрашув Марказий Осиё дербиси эканлигини унутмайлик. Қўшнилар Ўзбекистонга қарши бахсларда ўзларининг энг зўр ўйинларини кўрсатишга ҳаракат қилишади. Шу боисдан ҳам ўйин осон бўлмайди, деб ўйлайман. Лекин камида жамоамиз фойдасига 2:0 ни кутаман.
Туркманистон терма жамоаси футболчиси, Россия Медиа Лигасида тўп сураётган Ораз Атаевнинг фикрича, гарчи унинг жамоаси гуруҳдан чиқиш имкониятини бой берган бўлса-да, Ўзбекистонга қарши ўйин жуда муҳим.
— Ўзбекистон терма жамоаси жуда кучли. Тошкентда ютуққа эришиш ниҳоятда қийин бўлади. Бироқ, туркманистонлик футболчиларда психологик стресс бўлмайди, шунинг учун улар эркин ўйнаб, рақибларини лол қолдиришлари мумкин. Ва ўйин муҳим эмас деб айтишга ҳожат йўқ. Жамоа бебаҳо тажрибага эга. Футболчилар халқаро миқёсда ўзларининг энг яхши ўйинларини кўрсатишни хоҳлашади. Ва турнир жадвали нуқтаи назаридан: гуруҳда учинчи ўринни эгаллаш лозим ва имкон қадар этакчиларга яқинроқ бўлиш керак.
— Нега ўйинлар рўйхатига киритилмадингиз?
— Мураббийлар штаби шундай қарорга келган. Мен буни муҳокама қилишдан маъно кўрмаяпман. Лекин мен ҳар доим терма жамоага келишга тайёрман.
Қирғизистон терма жамоаси Бишкекда Малайзия терма жамоасини қабул қилади. Бу Қирғизистон футболи тарихидаги энг муҳим ўйинлардан бири бўлса керак – агар ғалаба қозонилса, миллий терма жамоа тарихда илк бор жаҳон чемпионатининг учинчи саралаш босқичига йўл олиши мумкин. Дуранг ҳам муваффақиятга эришиш имкониятини қолдиради, аммо вазифани жиддий равишда мураккаблаштиради, чунки Уммон билан ўйинда очко тўплаш ёки Тайван билан ўйинда малайзияликларнинг муваффақиятсиз бўлишини кутишга тўғри келади. Қирғизистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи, ҳозирда Тошкентнинг «Локомотив» клуби мураббийи Александр Крестинин ҳамон жамоа муваффақиятидан умидвор.
- Ўйин уйда кечади. Қирғизистон жамоаси ғалаба қозониши мумкин, бунга барча имкониятлар бор. Негаям ютмасин. Афсуски, эртага ўйинни томоша қилмайман, сафарда бўламан.
— Осиё Кубогидаги муваффақиятсизлик унутилдими?
— Бу жуда кўп омилларга боғлиқ бўлган мураккаб масала. Лекин, менимча, одамлар хулоса чиқаришган ва олдинга интилишлари керак. Бу саволга фақат бўлажак ўйинлардаги натижалар жавоб беради.
— Терма жамоа таркибини қандай баҳолаган бўлардингиз? Жангга тайёрми?
— Бу саволга жавоб бериш учун сиз жамоада бўлишингиз керак. Айтмоқчиманки, терма жамоа маълум бир кундаги аниқ одамлардир. Демак, биринчи ўринда футболчиларнинг номлари эмас, уларнинг тайёргарлиги туради. Жамоани бўлажак ўйинларга тайёргарлик кўриш учун етарлича вақти бор эди.
Тожикистон терма жамоаси энг муҳим ўйинни сафарда Иордания термасига қарши ўтказади. Тожикистонликларга ғалаба керак, дуранг умуман гуруҳдан чиқиш имкониятларини сақлаб қолади, аммо сўнгги турда улар нафақат Покистонни мағлуб этишлари, балки Саудия Арабистони билан ўйинда Иорданиянинг мағлубиятига ҳам умид қилишлари керак бўлади. «Вахш» клуби директори Мухсин Муҳаммадиев қийин ўйин кутмоқда, аммо Тожикистон жамоасига ишонади.
— Олдинда бизни жуда қизиқарли, лекин айни пайтда ниҳоятда мураккаб ва қийин учрашув кутмоқда. Иорданияликлар Осиё Кубоги финалчиси, аммо биз чорак финалга чиқдик. Шунинг учун натижа олдиндан айтиб бўлмайди. Умид қиламизки, йигитларимиз Осиё Кубоги плей-офф босқичидагидек ўзларини тўлиқ тортиб, ўйин ва фидойилик кўрсатишади. Бутун республика уларга кўз тиккан.
— Терма жамоанинг собиқ бош мураббийи Петар Сегрт ўша Осиё Кубогида футболчиларга яхши мотивация беролганди. Энди унинг ўрни билинмасмикан?
— Терма жамоанинг ҳозирги мураббийи Гела Шекиладзе Сегрт билан бирга ишлаган ва унинг иш услубларини ҳам, терма жамоа футболчиларини ҳам яхши билади. Сегрт, албатта, Тожикистон терма жамоаси муваффақиятига катта ҳисса қўшди, у ажойиб мотиватор. Лекин менимча, Шекиладзе ҳам футболчилар кўнглига йўл топа олади. Асосийси, йигитлар бўлажак ўйинга тайёргарлик кўришлари керак.
— Таркиб ва ўйин борасида Тожикистон терма жамоасини Иордания билан солиштириш мумкинми?
- Солиштириш мумкин. Ўйин биринчи хатога қадар давом этади. Ким камроқ хато қилса, у ғалаба қозонади. Менимча, кўп гол кутмаслигимиз керак. Ҳамма нарсани битта тўп ҳал қилиши мумкин. Аммо, Тожикистон терма жамоаси ғалаба учун майдонга тушади.
-
22 Ноябрь22.11Хайрия ишларининг Остап БендериВолонтёр Перизат Қайратни қозоғистонликларнинг миллионлаб долларларини ўзлаштирганликда айблашмоқда
-
15 Ноябрь15.11Туркийлар алифбосиНега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?
-
03 Октябрь03.10Мослашув имтиҳониРоссияга бораётган мигрантлар ва уларнинг оилаларига қўйилаётган талабларнинг кучайтирилиши нималарга олиб келиши ҳақида
-
11 Сентябрь11.09Ўзингиз шундай қарорга келдингизНима учун Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича референдум ўтказилиши ёмон ғоя экани ҳақида
-
03 Сентябрь03.09Улкан мусибатлар давриҚозоқларнинг сўнгги кўчманчи империя дастидан қандай омон қолгани ҳақида
-
16 Август16.08«Халқ ва давлат: АЭС бўйича референдум ким тарафида?»Қозоғистонда шу номдаги масалага бағишланган «Трансчегаравий журналистика» лойиҳаси ишга туширилди