3 сентябрь куни Пекиндаги Тяньанмэн майдонида Хитой халқининг япон босқинчиларига қарши урушдаги ғалабаси ва Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган парад бўлиб ўтди. Аввалги бундай парад бундан 10 йил аввал бўлиб ўтган эди. Юбилей тадбиридан муқаддам қандай тарихий воқеалар содир бўлди ва жаҳон саҳнасидаги кучлар мувозанати қандай ўзгарди?
Японлар норози
Ҳозирги байрам Хитойда ШҲТ саммити якунланганидан сўнг дарҳол ўтказилмоқда вабу аниқ рамзий маънога эга. Бундай ҳолда, парад нафақат ХХРнинг тарихий муваффақиятларини, балки келажакдаги муваффақиятларини ҳам англатади: иқтисодий ва гуманитар ғалабалардан тортиб сиёсий ва ҳарбий ғалабаларгача.
Юбилейни нишонлашда Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, КХДР, Камбоджа, Вьетнам, Лаос, Индонезия, Малайзия, Мўғулистон, Покистон, Непал, Мальдив ороллари, Беларусь, Озарбайжон, Арманистон, Эрон, Конго, Зимбабьве, Сербия, Словакия, Кумар каби 26 хорижий давлат раҳбарлари иштирок этди.
Парад 80 та артиллерия зарбаси билан бошланди, сўнг Тяньанмэн майдонида Хитой байроғи кўтарилди ва мадҳия янгради. Осмондаги вертолётлар Япония устидан қозонилган ғалаба ва Иккинчи жаҳон уруши тугаганининг йиллигини эслатиб, 80 рақамини ташкил қилди. Парадда ўн мингдан ортиқ одам, шунингдек, юзлаб самолётлар ва ҳарбий техника иштирок этди. Парад якунида осмонга 80 минг каптар ва шунча шарлар учирилди.
-
Пекиндаги Иккинчи жаҳон уруши тугаганининг 80 йиллиги ҳарбий паради, Хитой, 2025 йил 3 сентябрь. Ўзбекистон президенти матбуот хизмати фотосурати
-
Пекиндаги Иккинчи жаҳон уруши тугаганининг 80 йиллиги ҳарбий паради, Хитой, 2025 йил 3 сентябрь. Ўзбекистон президенти матбуот хизмати фотосурати
-
Пекиндаги Иккинчи жаҳон уруши тугаганининг 80 йиллиги ҳарбий паради, Хитой, 2025 йил 3 сентябрь. Global Look Press фотосурати
-
Китъалараро баллестик ракета DF-5C. Reuters фотосурати
-
Пекиндаги Иккинчи жаҳон уруши тугаганининг 80 йиллиги ҳарбий паради, Хитой, 2025 йил 3 сентябрь. thecover.cn фотосурати
Айтганимиздек, парадга 26 давлат таклиф этилган. Бу яна бир рамз: 1942 йил январь ойида Бирлашган Миллатлар Декларациясини имзолаганида Гитлерга қарши коалициянинг шунча аъзоси бўлганди. Бироқ, ўша пайтдаги анти-Гитлер коалицияси мамлакатлари рўйхати Пекиндаги юбилей парадга таклиф қилинганлар рўйхати билан мос келмайди. «Катта тўртлик» деб аталган иттифоқчилардан Буюк Британия ва АҚШ сиз фақат Хитой ва Россия байрамда иштирок этди. Бунинг сабаби аниқ — охирги пайтларда Хитой ва Ғарб ўртасидаги муносабатлар сезиларли даражада мураккаблашган. Европа ва АҚШ энди Хитойнинг иттифоқчиси эмас, балки рақиби. Бу деярли барча муҳим соҳаларга тегишли. Иқтисодий ва сиёсий нуқтаи назардан, АҚШнинг Хитойга нисбатан риторикаси деярли душманлик руҳида: Хитойни Американинг асосий рақиби ва ҳатто душмани деб аташади. Сиёсат ва иқтисод ҳақида гап кетганда, бу ерда рақобат жуда қаттиқ бўлса, бундай сўзларни тушуниш мумкин. Аммо маданият каби зарарсиз кўринадиган нарса ҳам тўсиқларга дучор бўлмоқда. Хусусан, бир қатор мамлакатларда Конфуций институтлари ёпиляпти. Расмий равишда бу муассасалар хитой тили ва маданиятини оммалаштириш билан шуғулланади, бироқ Ғарб уларни жосуслик, кузатув ва коммунистик ғояларни тарғиб қилишда гумон қилади.
Бундан ташқари, жорий байрам арафасида Япония ҳукумати Европа ва Осиё давлатларидан Хитойдаги парад ва юбилей тадбирларида иштирок этмасликни сўраган. Япониянинг фикрича, ХХР тарихни ўзига хос хитойча талқин қилишга уринмоқда ва Осмоности империясидаги юбилей воқеалари японларга қарши субтекстга эга.
Бу гапларда ҳақиқат бор. ХХР Иккинчи жаҳон уруши тугаганини шунчаки нишонламади. Энг аввало, Хитой милитаристик Япония устидан қозонилган ғалаба ва япон истилосидан озод бўлганини нишонламоқда. Гарчи сўнгги ўн йилликларда Хитой раҳбарияти халқнинг японларга бўлган душманлигини юмшатишга ҳаракат қилган бўлса-да, ўртача хитой фуқароси ҳалигача ўзининг шарқий қўшнисига «алоҳида муҳаббат»ни ҳис қилмади. Бунинг тарихий сабаблари бор — ҳеч бўлмаганда даҳшатли Нанкин қирғинини эслаш кифоя.
1937 йил декабрда япон армияси Хитойнинг Нанкин шаҳрини эгаллаб олади. Шундан кейин у ерда оммавий қотилликлар бошланади. Якуний қурбонлар сони жуда фарқ қилади, аммо, масалан, рус тарихчилари японияликлар шаҳарни эгаллаб олганидан сўнг икки кун ичида тахминан уч юз минг одамни ўлдирилган деб ҳисоблашади. («Иккинчи жаҳон урушида ғалабага эришишда СССР ва Хитойнинг роли» илмий конференцияси материаллари тўплами, Москва, ИДВ РАН, 2012 йил, 9-бет). Шу билан бирга, икки япон зобити ўртасидаги шафқатсиз рақобат бутун дунёни ғазаблантирган. Улардан қайси бири фақат қилич ёрдамида юзта хитойни тезроқ ўлдиришидан иборат мусобақа ўйнаган. Умуман олганда, Хитойга қарши урушда японлар мисли кўрилмаган шафқатсизлик кўрсатганлар, ҳатто СС жазочиларидан ҳам ошиб тушишган.
Қандай бўлмасин, хитойлар ва японлар ўртасидаги қарама-қаршиликда тарихий ва инсоний адолат, албатта, Хитой томонида. Шунга қарамай, Қуёш чиқар мамлакати бу ҳақиқатни инкор эитшга тайёр.
Европа Иттифоқи давлатлари ҳам Хитойдаги Ғалаба парадини бойкот қилишга чақирди. Бироқ, уларнинг демарши сабаби японияликларникидан бироз фарқ қилади: бу Россия президенти Владимир Путиннинг байрамда иштирок этиши билан боғлиқ.
Ҳозирги парад яна бир муҳим воқеа билан ажралиб туради. Ундан сал олдин АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг жиддий ғазабини қўзғатишга муваффақ бўлди. У Ҳиндистондан Россиядан углеводородлар сотиб олишни тўхтатишни талаб қилди ва унга эллик фоизлик божлар жорий қилди.
Бу, ҳеч бўлмаганда, хушёрсизлик эди: Трамп том маънода Ҳиндистонни Хитойнинг қучоғига итариб юборди. Қайд этиш жоиз, Осиёнинг ҳар икки гиганти жиддий ва узоқ вақтдан бери давом этаётган қарама-қаршилик домида. Бироқ, Трамп ва Си Цзиньпин ўртасида кимни танлашда Моди раис Си томонга оғишга қарор қилди — бугунги вазият шундай. Ҳиндистон Бош вазири охирги етти йил ичида биринчи марта Хитойга борди. У ерда у Хитой раҳбари билан жуда дўстона учрашув ўтказди ва Нью-Деҳли Пекин билан муносабатларни яхшилаш ниятида эканини айтди.
Маълум бўлишича, дунёда ҳукм сураётган бетартиблик ва беқарорлик фонида Хитой Ғалаба паради нафақат келишмовчиликларга урғу беради, балки янги иттифоқлар учун имкониятлар яратади.
Агар ҳозирги параднинг моҳиятига келсак, у бошқа нарсалар қатори ҳарбий куч намойишини ҳам назарда тутганди — ва Хитой бу борада илгари кетди. Пекин энг сўнгги қуролларни намойиш этди: тўртинчи авлод танклари ва самолётлари, ақлли дронлар ва дронларга қарши дронлар, янги ракеталар, шу жумладан гипертовушли ракеталар. Хусусан, Global Times нашрининг ёзишича, учиш масофаси 20 минг километрдан ортиқ бўлган ва «Ер шарининг исталган нуқтасини уриб туширишга қодир» DF-5C қитъалараро стратегик ядровий ракетаси тақдим этилди.
Ғарб билан муносабатларнинг ёмонлашуви фонида бу намойиш кўринмас ишорага ўхшайди.
Гоминьдан ва ХПК — ашаддий дўстлар
Шундай бўлдики, Иккинчи Жаҳон урушининг Осиё билан боғлиқ ҳолатлари Европадаги воқеаларга қараганда камроқ ёритилган. Бироқ, хитойликлар учун Иккинчи Жаҳон уруши биринчи навбатда японлар билан урушдир, Гитлер қўшинларику улар тушларида ҳам кўришмаган.
Бутун дунё одатда Иккинчи жаҳон урушининг бошланишини 1939 йил 1 сентябрда, фашистлар Германияси Польшага ҳужум қилган пайтдан бошлаб ҳисоблайди. Аммо хитойлик тарихчиларнинг фикрича, бу сана икки йил аввал — Хитой-Япония уруши бошланган 1937 йилнинг 7 июлига тўғри келиши керак. Хитой ва Япония ўртасида тўқнашувлар аввал ҳам содир бўлган. Жумладан, 1931 йили Мукден ҳодисаси содир бўлган, бунинг натижасида темир йўл портлатиб юборилган. Япония бу фактдан фойдаланиб, Манчурияни эгаллаб олган ва у ерда собиқ Хитой императори Пу И бошчилигидаги қўғирчоқ Маньчжоу-го давлатини ташкил этган.
Япониянинг ғазаблантирувчи ҳаракатларига қарамай, Хитой бу воқеани урушнинг бошланиши деб ҳисобламади. Шундан сўнг, хитойлар ва японлар ўртасида фақат айрим тўқнашувлар бўлиб ўтган. Бироқ, 1937 йили японларнинг Марко Поло кўпригидаги провокацияларидан сўнг, Қуёш чиқар мамлакати ва Осмоности империяси ўртасида кенг кўламли уруш бошланган.
СССР Хитойга дарҳол ёрдам бера бошлаган, ускуналар, кўнгилли учувчилар ва ҳарбий маслаҳатчилар юборган. Бошқа давлатлар, жумладан АҚШ ҳам хитойларга ёрдам беришда иштирок этган. Дастлаб, Қўшма Штатлар асосан Японияга қурол етказиб берган. Аммо ғайриинсоний Нанкин қирғини ва японларнинг Американинг Пенай кемасига ҳужумидан сўнг, АҚШ, Франция ва Буюк Британия Хитой томонига ўтиб, ҳарбий эҳтиёжлар учун кредитлар беришни бошлаганлар.
Ўша йилларда Осмоности империясида ҳокимият Чан Кайши бошчилигидаги Гоминьдан партиясига тегишли эди. Мао Цзэдун бошчилигидаги Коммунистик партия (ХКП) фақат Хитойнинг махсус ҳудуди деб аталадиган ҳудудда ҳукмронлик қилган. Гоминьдан ва ХКП 1927 йилдан бери бир-бири билан курашиб келган. Бир қатор тўқнашувлардан сўнг коммунистлар Гоминьдан назорати остида бўлмаган Хитой Совет Республикасини Янъан шаҳрини пойтахт қилиб ташкил қилишганди. Бу республика 1937 йилда махсус ҳудудга айлантирилган.
Гоминдан билан уруш пайтида Мао Цзэдун совет армиясида тез югуриш орқали душманни енгиш деб аталадиган тактикадан фойдаланган. «Душман олдинга силжиса — биз чекинамиз, — дейди Мао, душман тўхтаса — биз таъқиб қила бошлаймиз, душман чекинса — биз уни таъқиб қила бошлаймиз».
Бироқ, Япония билан кенг кўламли уруш бошланганидан сўнг, ХКП ва Гоминьдан босқинчиларга қарши курашиш учун бирлашишга қарор қилади. Бунда ҳам коммунистлар, ҳам Чан Кайши билан яхши муносабатда бўлган Сталиннинг ҳиссаси катта.
Ўша йилларда СССРнинг Хитойдаги асосий ҳамкори Гоминьдан бўлгани аниқ. Шу билан бирга, Совет раҳбарияти ХКП мавжудлигининг кафолати бўлиб, Чан Кайшининг Мао Цзэдун билан муносабатларини ёмонлаштирмаслиги учун ҳаракат қилган.
Хитойга хайрихоҳ бўлишига қарамай, СССР Япония билан очиқчасига қарама-қаршиликка кирмаган. 1939 йили Халхин Гол дарёсидаги тўқнашувлар бундан мустасно эди, ўшанда японлар жиддий мағлубиятга учраганди. Аммо 1941 йил 13 апрелда СССР ва Япония бетарафлик пактини имзолаган.
Хитойга ёрдам бераётган СССР нега Япониябилан очиқ қарама-қаршиликка киришга шошилмаган? Гап шундаки, Япония Гитлер Германиясининг иттифоқчиси бўлган ва Совет Иттифоқи бир муддат Германия билан яхши муносабатларга эга эди. Тўғри, бу муносабатлар бир кечада — Гитлер СССРга хоинлик ила ҳужум қилганида узилганди. Бироқ, шундан кейин ҳам Совет Иттифоқи Япония билан тўқнаш келмаган, чунки икки жабҳада уруш мамлакат учун имконсиз вазифа эди.
Гоминьдан ва ХКП, ҳатто бирлашган бўлса ҳам, япон ҳарбий машинаси билан жиддий рақобатлаша олмаганлиги сабабли, Қуёш чиқар мамлакати ўзини минтақанинг тўлиқ хўжайинидек ҳис қиларди. Аммо бу абадий давом эта олмасди. 1943 йили Теҳрондаги конференцияда Совет ҳукумати Ғарб иттифоқчиларига Германия мағлубиятидан сўнг Японияга қарши урушга киришга ваъда беради.
Микадонинг миллионлаб аскарлари
1945 йил 26 июлда Потсдам конференциясида АҚШ, Буюк Британия ва Хитой Япония императоридан зудлик билан таслим бўлишини талаб қиладилар. Япония буни қатъиян рад этади. Иттифоқчилар учун бу реакция жуда ёқимсиз эди. 1945 йил бошидан улар Японияни денгиз блокадасида ушлаб туришади ва Япония шаҳарларини мунтазам равишда бомбардимон қилишади, аммо бу ҳали тезкор ғалабани кафолатлай олмасди ва бунинг сабаби шунда.
Иккинчи жаҳон уруши охирига келиб, биргина Япония оролларида 3,7 миллион ҳарбий хизматчи бор эди. Мунтазам япон қўшинларининг умумий сони 7,2 миллион кишидан иборат эди. Унинг ярмига яқини материкда жойлашган эди. Бундан ташқари, жами 28 миллион кишидан иборат фуқаролик кўнгиллилар корпуси мавжуд эди — асосан мамлакатнинг жанговар тайёр бўлган катталар аҳолиси, император Микадо буйруғи билан ўз жонини беришга тайёр эди. Бу астрономик рақамлар ва япон генералларининг қатъий муносабати иттифоқчилар учун қаттиқ қаршилик кўрсатилишини англатарди.
Америкалик стратег генерал Макартурнинг прогнозларига кўра, иссиқ фазада Япония билан уруш беш йилдан етти йилгача давом этарди. Шу билан бирга, иттифоқчиларнинг йўқотишлари бир ярим миллиондан ортиқ одамни, японларники ўн миллионгача бўлиши мумкин эди. АҚШ ва Буюк Британия учун ҳарбий амалиётлар театри дунёнинг бошқа қисмида бўлганлигини ҳисобга олсак, тахминий йўқотишлар ақл бовар қилмайдиган даражада катта бўлиб туюларди. Шунинг учун иттифоқчилар учун СССРнинг Япония билан урушга киришини таъминлаш жуда муҳим эди.
Бироқ, бу ҳолатда, Совет қўмондонлиги чинакам титаник вазифага дуч келганди. Узоқ Шарқдаги ҳарбий ҳаракатлар театри Манчурия, Ички Мўғулистон ва Кореянинг шимолий қисмини қамраб олганди. Денгиз қисмига Охот, Япон ва Сариқ денгизлар ҳавзалари, шунингдек, Тинч океанининг шимоли-ғарбий қисмидаги сувлар кирарди. Ҳарбий ҳаракатлар театрининг фақат қуруқлик қисми бир ярим миллион квадрат километрни ташкил этарди ва Совет армияси ҳаракат қилиши керак бўлган чегараларнинг умумий узунлиги беш минг километрдан ортиқ эди. Таққослаш учун, Улуғ Ватан урушининг Совет-Германия фронти бундан икки баравар кам эди.
Шунга қарамай, СССР иттифоқчилари олдидаги мажбуриятларини бажарди. 1945 йил 8 августда Япониянинг Москвадаги элчисига СССР Япония билан урушга киришаётгани ва 9 августда Совет қўшинлари давлат чегарасини кесиб ўтганлиги ҳақида хабар берилган.
Хорижий ва рус тарихчиларининг СССРнинг Японияга қарши урушдаги роли ҳақидаги баҳолари турлича. Кўпчилик Совет Иттифоқи Японияга қарши ҳарбий ҳаракатлар бошлаганида, у аллақачон маънавий мағлубиятга учраган ва қаршилик кўрсата олмаганига ишонади. Бунда асосий ролни 6 ва 9 август кунлари Американинг Хиросима ва Нагасакига берган атом зарбалари ўйнаганди.
Амалда эса вазият унчалик аниқ эмас эди. Юқорида айтиб ўтилганидек, материкда нафақат Япония томонидан босиб олинган улкан ҳудудлар, балки японларнинг улкан ҳарбий кучлари ҳам қолганди. Хусусан, бу ерда миллионга яқин кишидан иборат машҳур Кантиан қўшинлари жойлашган эди. Япония 15 августда таслим бўлганлигини эълон қилганига қарамай, у қаршилик кўрсатишда давом этиши мумкин эди. Манчурия, Мўғулистон ва Корея ҳудудларини америкаликлар ядровий бомбардимон қила олмасдилар.
Яхшиямки, бу керак эмас бўлмаган. Маршал Василевский бошчилигидаги Совет қўшинларининг ҳаракатлари тез ва ҳалокатли бўлди. Натижада, Манчурия, Корея ва Жанубий Сахалинда японларга қарши ҳарбий ҳаракатлар Япониянинг таслим бўлиш акти имзоланишидан бир кун олдин, 1 сентябргача якунланди.
Бош ва қулоқлар
Айтиш жоиз, Хитойда ҳозирги Ғалаба паради қадим замонлардан бери давом этувчи анъанага эга. Аммо ўша пайтдаги парадлар бутунлай бошқача кўринишга эга бўлган.
Гап шундаки, Шан даврида ҳам (милоддан аввалги 1600 — 1046 йиллар) қадимги хитойлар қурбонликлар, уруш ва овчиликни бир хил тартибдаги ҳодисалар деб билишган — уларнинг маъноси аждодлар руҳига ҳурмат бажо келтириш эди. Ота-боболар руҳи эса анъанасига кўра ов қурбонлари ёки ҳарбий ҳаракатлар қурбонлари қони билан озиқланган. Шунинг учун ҳам қадимда уруш амалий ва сиёсий муаммоларни ҳал қилса ҳам, урушнинг асосий мақсади асирларни қўлга олиш деб ҳисобланган. Асирга олинган маҳбуслар ибодатхоналарда қурбонликка келтирилган.
Айнан шу қурбонликлар урушнинг асосий ҳиссий, маросим ва семантик интиҳоси бўлган. Қурбонлик қилиш, кесилган чап қулоқлари ва душман аскарлари бошларини меҳробда кўрсатиш маросими шароб ичиш ва «қўшинларни тартибга келтириш» маросими билан бирга бўлган. Охирги урф одат бизнинг замонавий парадлар ҳақидаги тасаввуримизга яқин бўлган. Бундан ташқари, ғалаба қозонган саркарда ўз рақиблари жасадларидан гуан деб номланган катта тўмлик қуриши керак бўлган — бу ғалабанинг ўзига хос ёдгорлиги ҳисобланган.
Асирга олинган душманларни қурбонликка келтириш одати Чжан-го даврининг охиригача (милоддан аввалги 5—3-асрлар) давом этган.
Агар Шан даврида бугунги хитойликларнинг аждодлари юзлаб асирларни қурбонгоҳларда ўлдирган бўлсалар, вақт ўтиши билан ахлоқий нормалар ўзгара бошлаган. Чжоу даврининг охирида (милоддан аввалги 1046 — 221 йиллар) хитойликлар қуролсиз асирларни ўлдиришдан ниҳоят воз кечганлар. Энди қатл этилган маҳбуслар аждодлар учун қурбонлик эмас, балки жанг майдонида ҳалок бўлган душман аскарлари ҳисобланарди.
Ва ўша пайтлар урушнинг ўзи аста-секин ўзига хос парад характерига эга бўла бошлаган. Ҳарбий жанглар маросим ва қатъий қоидаларга мувофиқ олиб борилиши керак бўлган. Шармандали усуллар билан эришилган ғалаба ғолибга шон-шараф келтира олмасди. Аристократлар учун уруш олиб бориш, байрам бўлмаса, ҳеч бўлмаганда катта маросимга айланганди. Ёвлар босқинчи қўшинини душман давлат кўпинча тантанали маросим билан кутиб олган. Ўша даврнинг аристократи ўзининг жасорат ва кучини бошқа бир жангчи билан адолатли курашда ўлчаган. Ўша даврнинг ҳарбий санъати нафақат айёрликни, балки душманнинг баъзи заиф томонларидан фойдаланишни ҳам қатъий қоралаган. Жумладан, душман аскарларининг дарёдан ўтаётганида уларга ҳужум қилиш, мотам тутаётган давлатга бостириб кириш ва ҳоказолар тақиқланган. Агар ҳужумга учраган давлат қаршилик кўрсатолмаса, тажовузкор шунчаки ўгирилиб, уйига қайтиши лозим эди.
Баҳор ва куз даврида (милоддан аввалги 770-476) уруш руҳий куч тўплаш ва жасорат кўрсатиш усули сифатида тушунила бошланган. Шундай қилиб, аждодлар энди қурбонлик қони билан эмас, балки ахлоқий ғалабалар ва авлодлар жасорати билан озиқланган.
Бироқ, аста-секин уруш мафкураси аждодларга сиғиниш ғояларидан халос бўлиб, ҳарбий таълимотларга ўта бошлаган. Бу даврдаги урушлар рицарлик ахлоқ нормаларини чекламасдан амалий манфаатларга эришишга қаратилган эди. Адолатга эргашиш ўрнига айёрлик ва ёлғондан кенг фойдалана бошлаганлар.
Нега хитойликларнинг урушга бўлган нуқтаи назари бунчалар ўзгарган? Гап шундаки, илгари ҳарбий ишлар давлатдан ажратилмаган. Ҳукмдор урушни қандай олиб борса, у ўз фуқароларига ҳам шундай муносабатда бўлади, деб ишонилган. Ва агар уруш инсофсиз олиб борилган бўлса, унда ҳукмдор ўз фуқароларига нисбатан ҳам инсофсиз бўлади — ва бу мумкин эмас эди, зеро ҳукмдор ўз халқининг отаси ва онаси ҳисобланган. Бироқ, Хан даврида (милоддан аввалги 3 аср — милодий 3 аср) ҳарбий ишларни фуқаролик соҳасидан ажратилган мустақил ҳудуд сифатида кўриб чиқиш таклиф қилинган. Шундай қилиб, бу ҳудуднинг аввалги даврлардаги рицарлик қоидаларидан йироқда бўлган ўз қонунлари ва ўзига хос ахлоқий нормалари бўлган.
Уруш анъаналари ва урф-одатларининг ўзгариши ҳарбийларга бўлган муносабатнинг ўзгаришига олиб келган. Ҳарбий нарсалар иккинчи даражали деб ҳисоблана бошлаган. Ҳатто машҳур нақл ҳам бор эди: «Яхши темирдан мих ясамайдилар, яхши одам аскар бўлмайди». Уруш идеалистик фильтрларсиз қабул қилина бошлаган, у аслида нима бўлган бўлса, ҳужжи шундай, яъни фалокат, ваҳшийлик, қирғинбарот иш дея ҳисобланарди.
Аммо ҳарбийларга нисбатан бундай танқидий муносабат дарҳол шаклланмаган. Асрлар давомида ҳарбий ишлар, биринчи навбатда, Хитой аристократияси жуда яхши кўрадиган парадларни ўз ичига олган дабдабали маросимлар билан боғлиқ бўлган. Қадимги парадларда одатда бутун зодагонлар, суверен ва унинг ўғиллари қатнашган. Суверен қўшинларнинг жанговар тайёргарлигини баҳолашган, энг яхши жангчиларни танлаб олишган ва уларга мукофотлар топширишган.
Цин даврида, умумий йиғилишга тантанали кийимда қатнашиш талаб қилинган. Ҳарбийлар биргаликда қўшиқлар куйлаб, ўзларини кўз-кўз қилиб, шаҳар бўйлаб сайр қилишган.
Шундай кунларда тинч аҳоли ҳам ҳарбий маросимларни, хусусан, байроққа таъзим маросимини томоша қилишга ошиққан. Ким буни маросимни кўрган бўлса, келгуси йилда муаммолардан халос бўлади ва барча ишларида омад юришади, деб ишонилган.
ХХ аср бошларида ҳарбий хизматнинг нуфузи яна ўсган ва ниҳоят Хитой миллий озодлик армиясининг ташкил топиши билан мустаҳкамланган. 1911 йил Синхай инқилобидан сўнг йўқ бўлиб кетган парадлар анъанаси коммунистлар даврида қайта тикланди. Янги ҳукумат давридаги биринчи парад ХХРнинг ташкил топишига бағишланган ва 1949 йил 1 октябрда бўлиб ўтган.
Шуни таъкидлаш жоиз, айтайлик, Россиядан фарқли ўлароқ, ХХРда парадлар ҳар йили ўтказилмайди. Уруш якуни ва японлар устидан қозонилган ғалабанинг саксон йиллигига бағишланган жорий юбилей паради шуниси билан ҳам қизиқ.
Бироқ, Осмоности империясида ўтказилган парадлар қанчалик ажойиб бўлмасин, эҳтимол энг машҳур Хитой паради Цин Шихуаннинг машҳур Теракота армиясидир. У икки минг йилдан ортиқ вақт давомида ўзини намоён қилмоқда.
-
21 Август21.08«Бразилия футболи Қирғизистонга тўғри келади»Эдгар Бернхардт — ўсмирларни тайёрлаш ва қирғиз футболи тараққиёти ҳақида
-
15 Август15.08Толиблар даврида яшаш…Радикал ҳаракатнинг Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритганига тўрт йил бўлди
-
14 Август14.08Денгиз транспорти ўрнини ҳеч нарса босолмайдиДенгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар муаммоларини ҳал қилиш мумкинми?
-
11 Август11.08ФотоЧидамлилик пойгасиTuron Enduro Cup Uzbekistan 2025 мусобақалари Тошкент вилоятида бўлиб ўтди
-
07 Август07.08«Қирғизистон — менинг футбол ватаним»Қирғизистон футболи афсонаси Эдгар Бернхардт терма жамоа ва «Бишкек Сити» даги фаолияти ҳақида гапириб берди
-
05 Август05.08Цензура босими остидаТуркманистон қандай қилиб сўз эркинлигини йўқотгани ҳақида