Локомотивлар, сунъий йўлдошлар ва чипслар

Қозоғистон президентининг АҚШга сафари натижалари
Қозоғистон президенти матбуот хизмати фотосурати

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Нью-Йоркка амалий ташрифи чоғида кўплаб америкалик ишбилармонлар билан учрашди ва америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан суҳбатлашди. Улар савдо келишувлари ва нефьт қазиб олиш лойиҳаларини муҳокама қилишди, мазкур мавзуга оид барча жанжаллар сафар олдидан эҳтиёткорлик билан «текисланганди». Ташриф чоғида имзоланган айрим битимлар «ютуқ» сифатида баҳоланди. Асли ҳам шундай бўлдими? «Фарғона» материали мана шу ҳақда.

4 миллиард долларлик локомотивлар

«Мен ҳозиргина Қозоғистоннинг юксак ҳурматли президенти Қосим-Жомарт Кемелули Тўқаев билан ажойиб суҳбатни якунладим. Улар АҚШдан темир йўл техникасилокомотив ва темир йўл ускуналарини харид қилиш бўйича 4 миллиард долларлик тарихдаги энг йирик битимни имзоладилар», — деб ёзди АҚШ президенти Доналд Трамп 22 сентябрь куни Truth Social ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

АҚШ Савдо вазири Говард Латник (Howard Lutnick) ҳам келишувга бундан да кўпроқ ҳайрат билан юзланди. Унинг таъкидлашича, локомотивлар Европа ва Осиё орқали ўтадиган транспорт коридорини ривожлантириш учун ишлатилади.

«Гап дунёда етакчилик қилаётган Америка инновациялари, Техас ва Пенсилваниядаги минглаб иш ўринларини қўллаб-қувватлаш ҳамда АҚШ-Қозоғистон ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ҳақида кетмоқда», — деб ёзади Савдо вазири ижтимоий тармоқда.

У келишувнинг бошқа тафсилотларини келтирмаган. Бироқ, Оқўрданинг аниқлик киритишича, шартнома Американинг Wabtec компанияси (штаб-квартираси Пенсилванияда жойлашган) билан тузилган. Битимнинг умумий қиймати 4,2 миллиард долларни ташкил этади. У Қозоғистонда яхшиланган кўрсаткичларга эга 300 та юк локомотивларини ишлаб чиқариш ва уларга техник хизмат кўрсатишни қамраб олади.

Қосим-Жомарт Тўқаевнинг АҚШ Савдо вазири Говард Латник билан учрашуви. Қозоғистон президенти матбуот хизмати фотосурати

Локомотивлар Остонада 2009 йилдан буён Wabtec Kazakhstan («Локомотив Құрастыру Зауыты») локомотив йиғиш заводи ишлаб чиқарилади. «Қозоғистон темир йўллари»нинг аниқлик киритишича, у ерда янги ТЭ33АТ серияли ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилган. «Узоқ муддатли шартномалар Сексеул, Аяғоз, Макат, Ақтўбе, Остона, Шалкар ва Олмаота каби вилоятлардаги хизмат кўрсатиш марказларида аҳолининг иш билан таъминланишининг барқарор кафолатларини таъминлайди», — дея ишонтиради ҚТЙ.

«АҚШ Оқ уйи келишувни ютуқ сифатида кўрсатмоқда. Аслида бу муболаға», — деб ёзади Logistan. Экономика ЦентрАзии Телеграм-канали. — Қозоғистон 16 йилдан бери Америка локомотивларини (аниқроғи, Америка технологиясидан фойдаланган ҳолда Америка компаниясига тегишли заводда ишлаб чиқарилган локомотивлар) харид қилади. Келишув шартлари ошкор этилмаган. Кўринишидан, бу камида 10 йилни ўз ичига олган узоқ муддатли шартнома».

Тенгиз, Қорачиғаноқ, Қашаган

Қозоғистон раҳбари Американинг Chevron и ExxonMobil нефть ва газ гигантлари раҳбарияти билан бир неча учрашувлар ўтказди.

«Қозоғистон геосиёсий вазиятга қарамай, Америка энергетика компаниялари билан нефть ва газ конларини ўзлаштириш бўйича ҳамкорликни ҳеч қачон шубҳа остига қўймаган. Остона бу ҳамкорлик адолатли ва ўзаро манфаатли натижалар бериши учун ҳамкорликни давом эттириш тарафдори», — деди Тўқаев учрашувлар якунида (ТАСС келтирган иқтибос келтирган).

Chevron раҳбари Майкл Уирт билан суҳбат чоғида Қозоғистон раҳбари унинг компанияси Қозоғистон иқтисодиёти ривожига қўшаётган катта ҳиссасини қайд этди. Мустақиллик йилларида йирик Тенгиз ва Қорачиғаноқ конларини ўзлаштириш билан шуғулланувчи Chevron компанияси мамлакатга қарийб 55 миллиард доллар сармоя киритди, деди Токаев.

Учрашувда Тенгизнинг келажакдаги кенгайтирилиши, шунингдек, Қорачиғаноқда газ қазиб олиш ва қайта ишлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

Расмий сўзлар ортида Қозоғистон учун жуда нозик масала ётибди: Ғарб инвесторлари билан улар ўзлаштираётган конларда маҳсулот тақсимоти бўйича тузилган амалдаги келишувлар қанчалик адолатли?

2025 йил январида Тўқаев миллий манфаатлар учун асосий ер қаъридан фойдаланувчиларни шартномалар шартларини муҳокама қилишга чақирди. Шу фонда айрим экспертлар Chevronнинг Тенгиз бўйича шартномасини узайтиришга қарши чиқишди. Тўқаевнинг АҚШга сафари арафасида Bloomberg агентлиги компания раҳбари Майк Уирт билан суҳбатни эълон қилди ва унда у 2033 йили тугайдиган Тенгиз шартномасини шахсан узайтириш ниятини билдирди.

«Бизда саккиз йил қолди», — деди Уирт. —Биз Қозоғистон ҳукумати билан ҳамкорликни узайтириш масаласини муҳокама қилиш жараёнини бошладик. Бу мен масалани бошқа бировга қолдирмай, ўзим якунлашни хоҳлардим».

Chevron Қорачиғаноқ конини ўзлаштириш лойиҳасида 18 фоиз улушга эга бўлиб, Қозоғистон жорий йили газни қайта ишлаш заводи қурилиши чўзилгани сабабли Ғарб инвесторлари билан очиқ зиддиятга киришганди. Бу ҳақда «Фарғона» батафсил ёзганди.

Ёзда Қозоғистон ҳукумати лойиҳани инвесторлардан «олиб қўйиши» ва уни «КазМунайГаз»га топшириши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Бироқ, Тўқаевнинг Нью-Йоркка ташрифи арафасида Upstream Online саноат нашри ҳукуматдаги манбага таяниб, расмийлар хорижий компаниялар билан янги лойиҳа формати бўйича келишувга эришгани ҳақида хабар берди.

Президент ExxonMobil раҳбари ва бош директори Даррен Вудс билан Тенгиз ва Қашағандаги кейинги ишлар истиқболларини муҳокама қилди. «Томонлар лойиҳаларни кенгайтириш ва қўшма сармоя киритиш учун янги имкониятлар ҳақида фикр алмашдилар», — дейилади Оқўрда хабарида.

Chevron ва ExxonMobil нафақат Қозоғистонда нефть ва газ қазиб олиш билан шуғулланади. Компаниялар, шунингдек, Россия орқали жаҳон бозорларига хом нефть етказиб берувчи Каспий қувурлари консорциумида (КҚК) улушга эга. Республика шунингдек, Каспий денгизи орқали «Ўрта йўлак» деб аталадиган коридор орқали, кейин эса Боку-Тбилиси-Жайҳон қувури орқали Россияни айланиб ўтиб, сезиларли даражада кичикроқ ҳажмдаги юкларни жўнатади.

Тўқаев аввалроқ Қозоғистон энергия экспорти йўналишларини диверсификация қилиш тарафдори эканини таъкидлаган эди (ҳозирда яна такрорлади). Оқўрда хабарига кўра, президент Майкл Уирт билан углеводородларни жаҳон бозорларига, жумладан, «Ўрта йўлак» орқали етказиб бериш йўналишларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган.

PepsiCo Олмаота вилоятида завод қурмоқда

Токаев Нью Йоркда PepsiCo жамгармаси директорлар кенгаши раиси Стевен Кихо билан ҳам учрашди ва у билан Олмаота вилоятида снек ишлаб чиқарувчи завод қуриш масаласини муҳокама қилди. Лойиҳанинг умумий миқдори 368 миллион долларни ташкил этади. Янги объект Қозоғистонда қўшимча 900 иш ўрнини яратади. Бундан ташкари, Оқўрда такидлашича, чипслар учун картофель етиштиришни тўлик оширишни режалаштирмокда. Стивен Кехонинг сўзларига кўра, ҳозирда дастурга Павлодар, Оқмола, Қараганда, Олмаота ва Жетису вилоятларидан 15 гектар якин фермер хўжалиги жалб этилган.

Олмаота вилоятида PepsiCo заводи қурилиши ҳақида 2024 йили элон қилинган эди. Ўшанда у Lay’s картошка чиплари ишлаб чикарилиши хақида хабар берилган эди. Козогистондан ташкари масулотнинг бозорлари Қиргизистон ва Ўзбекистонда бўлиши кутилмоқда.

Жорий музокаралар чоғида Тўқаев ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун барча зарур ёрдамни кўрсатишга ваъда берди. У, шунингдек, Америка компанияларини «Қозоғистон қишлоқ хўжалиги салоҳиятини рўёбга чиқариш»да иштирок этишга таклиф қилди.

«Биз PepsiCo ва Marsнинг замонавий, экспортга йўналтирилган заводлар қуриш режаларини олқишлаймиз. Бу лойиҳалар Қозоғистоннинг экспорт салоҳиятини оширади ва маҳсулотларимизни янги минтақавий бозорларга чиқариш имконини беради. Ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлаш учун биз қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш, сув ресурсларини бошқариш ва қишлоқ хўжалигини рақамлаштиришга қаратилган қўшма Агроинновация дастурини яратишни таклиф қиламиз», — дея президент сўзларини келтиради Оқўрда.

СУ ва Интернет

22 сентябрь куни Тўқаев Нью-Йоркда Amazonнинг катта вице-президенти Дэвид Запольскини қабул қилди. Кун тартибига рақамлаштириш, алоқа ва сунъий интеллект каби мавзулар киритилган.

Amazon Қозоғистонни минтақавий сунъий йўлдош алоқа маркази учун келажакдаги хаби сифатида кўриб чиқмоқда. Америка компанияси «Казактелеком» билан биргаликда ўзининг Kuiper сунъий йўлдош интернет лойиҳасини республикада тарғиб қилади. Ушбу лойиҳа доирасида Amazon ўзининг ер усти инфратузилмасини Олмаота, Оқкўл ва Актауда жойлаштиришни режалаштирмоқда ва тахминан 200 миллион доллар сармоя киритмоқчи.

«Бу Amazonнинг Марказий Осиёдаги бундай кўламдаги биринчи сармоясидир», — дея хабар берди Қозоғистон Рақамли ривожланиш вазирлиги ва яқин йилларда республика аҳолиси, жумладан, энг чекка қишлоқ ва аҳоли пунктлари замонавий сунъий йўлдош интернетидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, Илон Маскнинг Starlink сунъий йўлдошли интернет хизматидан қозоғистонликлар август ойидаёқ фойдалана бошладилар.

Қосим-Жомарт Тўқаев Нью-Йоркда Meta (Россияда экстремистик ташкилот деб топилган) вице-президенти, Сунъий интеллект тадқиқотлари жамғармаси (FAIR) бош илмий ходими Янн Лекун билан навбатдаги учрашувни ўтказди. Улар янги лойиҳаларни, жумладан Меtа ва Қозоғистон ишлаб чиқувчиларни қўллаб-қувватлаш учун бошлаган қўшма акселерация дастурини муҳокама қилишди. Тўқаев, шунингдек, технология гиганти билан ҳамкорлик фақат кенгайишини қайд этди.

Трамп билан музокаралар ва Зеленский билан учрашув

АҚШга ташрифининг бошида Тўқаев, унинг матбуот хизмати айтишича, Дональд Трамп билан «суҳбатлашган». Кўринишидан, бу телефон орқали суҳбат бўлган. Томонлар икки томонлама ҳамкорликни, шунингдек, иқтисодий ва савдо соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилганлар. Reuters хабарига кўра, Қозоғистон жорий йил бошида Трамп томонидан АҚШга экспорт қилинадиган маҳсулотларга 25 фоизлик бож жорий этишига дуч келган. Июль ойида Тўқаев Трампга хат ёзиб, савдо масалалари бўйича конструктив мулоқотга тайёрлигини билдирганди.

«Бу ерда [суҳбатда] муҳокама катта эҳтимол билан савдо тарифларига тааллуқли бўлган. Жаҳон иқтисодиётида асосий мавзуга айланган нодир ер металлари. Нефть ва газ лойиҳаларини кенгайтириш. Ва Қозоғистон иқтисодиётига инвестициялар, жумладан, реал лойиҳалар киритиш. Америка раҳбарига иқтисодиёт, ўз мамлакати ва унинг ҳамкор давлатига фойдали бўладиган махсус лойиҳалар ҳақида суҳбатлар ёқади», — деб таъкидлайди қозоғистонлик сиёсатшунос Газиз Абишев.

Қосим-Жомарт Тўқаев ва Владимир Зеленский учрашуви. t.me/aqorda_resmi фотосурати

Тўқаев ва Трамп халқаро вазиятга оид долзарб масалаларни ҳам муҳокама қилди, дея хабар беради Оқўрда. Украинадаги вазият кун тартибида бўлиши мумкин эди. Яқинда Мажилис (Қозоғистон парламенти қуйи палатаси) депутати, парламентнинг халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Айдос Сарим Қозоғистонни Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар майдончаси сифатида таклиф қилди.

Бу каби таклифлар аввал ҳам билдирилган эди, бироқ бу қайсидир маънода давлат раҳбарининг сафарига тўғри келди. Ундан кўзланган асосий мақсад Қозоғистон президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг 80 йиллик юбилей сессиясидаги нутқи. Сессия доирасида Тўқаев Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашиб, Москва ва Киев ўртасидаги можарони муҳокама қилган.

Зеленский вазият бўйича «ўз нуқтаи назарини баён қилди», Тўқаев эса «бу ўта оғир вазиятда» ечим топиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни давом эттиришга чақирди, деб хабар беради Оқўрда.

Зеленский учрашувни тавсифлар экан, ўзининг Телеграм-каналида томонлар «Украина, АҚШ, Европа ва дунёдаги бошқа шерикларнинг можарога барҳам бериш бўйича саъй-ҳаракатлари» ва Қозоғистон компанияларининг ўз мамлакатини реконструкция қилишдаги эҳтимолий иштирокини муҳокама қилганини ёзди.

Анна Козырева
ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ