2026 йил 5 март куни «Фарғона»да узоқ вақтдан бери ишлаган ва агентлигимизнинг Ўзбекистондаги махсус мухбири Андрей Кудряшов кучли юрак хуружидан сўнг Тошкентда тўсатдан вафот этди. «Фарғона» таҳририяти бу жудоликдан чуқур қайғуга чўмди ва марҳумнинг оиласи ва дўстларига ҳамдардлик билдиради.
* * *
Андрей Анатольевич Кудряшов кўп йиллар давомида «Фарғона» ахборот агентлигида ишлади, Ўзбекистон ва Марказий Осиё бўйича малакали журналист ва фотожурналист эди. 2000-йилларнинг бошларидан бери у агентлигимизнинг доимий ходими бўлиб, йигирма йил давомида юзлаб репортажлар тайёрлади ва уларда минтақа ҳаётини — сиёсат ва ижтимоий жараёнлардан тортиб, кундалик ҳаёт ва маданий тадбирларга қадар тизимли равишда ҳужжатлаштириб борди.
Андрей Кудряшовнинг асосий қуроли — репортаж фотографияси бўлиб, у ундан Ўзбекистон ва қўшни мамлакатларда содир бўлаётган ўзгаришларни ҳужжатлаштириш учун фойдаланди. Унинг Тошкент, Фарғона водийси, вилоят шаҳарлари ва тоғли ҳудудлар ҳақидаги фотоҳикоялари постсовет ўзгаришлари, анъанавий турмуш тарзи ва янги шаҳар ритмлари бир-бирига боғланган маконнинг визуал хроникасини шакллантирди. Айнан унинг фотосуратлари кўплаб «Фарғона» ўқувчилари учун Марказий Осиёдаги кундалик ҳаётга оид илк тасаввурларини шакллантирди.
Унинг ижоди изчил ички мантиқ билан ажралиб турарди: у бозорларга, шаҳар фестиваллари ва оммавий байрамларга, рассомлар ва фотосуратчилар кўргазмаларига ва жамият ўзини очиқ ва табиий равишда ифода этадиган жойларга борарди. Кудряшов ишларида кўча манзаралари ва ландшафтлар шунчаки иллюстрациялар эмас, балки ижтимоий ўзгаришлар, табиатга муносабат ва одамлар, шаҳар ва минтақа ўртасидаги боғлиқлик ҳақида ҳикоялар эди. Унинг репортажлари кўпинча бу ўлка билан таниш бўлмаган кенг халқаро аудитория учун мураккаб мавзуларга кириш нуқтаси бўлиб хизмат қилди.
Ўзбекистонда кўп йиллар давомида яшаб, ижод қилган Кудряшовда маҳаллий журналист учун жуда муҳим бўлган маҳорат шаклланди: локал контекстни билиш, тафсилотларга эътибор бериш ва матн ва тасвир кесишмасида ишлаш қобилияти. У чоп этган материаллар Ўзбекистонга оид тақчил маълумотлар бўшлиғини тўлдиришга ёрдам берарди, ўқувчиларга ташвиқот риторикасидан холи бўлмиш тасдиқланган маълумотлар ва визуал материалларни тақдим етарди.
Биз унинг мақолалари ва фотосуратларини Ўзбекистон ва унга қўшни мамлакатларнинг яқин тарихини ҳужжатлаштиришга қўшилган жуда катта ҳисса деб биламиз.
▫️Андрей Кудряшовнинг «Фарғона» учун махсус ёзган энг ажойиб асарларидан бири маҳаллий ҳалқ анъаналари, зиёрати билан боғлиқ ўттиздан ортиқ «Ўзбекистоннинг муқаддас қадамжолари»га бағишланган очерклар туркуми бўлди.
Ўзбекистон жуғрофияси, тарихи, маданияти ва анъаналарига оид кенг билимга эга Андрей ўзи туғилиб, бутун умри давомида яшаган Чилонзорни чин дилдан севарди ва ўз репортажларида уни куйларди.
Биз Андрейни нафақат нашрлари учун, балки унинг саховатпешалиги, ҳазилкашлиги ва кўпгилик нигоҳидан яширин бўлган оддий нарсаларни кўра билиш, илғай олиш қобилияти учун ҳам эслаб қоламиз. Биз учун у доимо яқин дўст ва содиқ ҳамкасб бўлиб қолади.
Алвидо, Андрей...
-
04 Март04.03Дюранд чизиғидаги даҳшатли воқеаларПокистон ва Афғонистон ўртасидаги очиқчасига уруш глобал хавфсизликка таҳдид солиши мумкин -
01 Март01.03Оятуллоҳ Али Хоманаий ўлимиАҚШ ва Исроил оятуллоҳ ҳукуматини куч билан ағдариш ниятида Эронга ҳужум қилишди -
25 Февраль25.02Толиблар қуллик ва зулмга қонуний тус бердиларАфғонистоннинг янги жиноят-процессуал кодекси одамларни синфларга ажратади ва инсонни судсиз ўлдиришга изн беради -
16 Февраль16.02Оловли, қизил ва гўзалҚандай қилиб от хитойликлар тавимида бебаҳо ҳайвонга айлангани ҳақида -
10 Февраль10.02СуратРанглардаги қорақалпоқ жилосиТошкентда Саидбек Собирбоевнинг «Хотира безаклари» кўргазмаси бўлиб ўтмоқда -
06 Февраль06.02Қадим Тошкент «муҳофизи» вафот етдиМашҳур ўлкашунос ва Ўзбекистон тарихи тарғиботчиси Борис Анатольевич Голендер оламдан ўтди





