Роскомнадзор «Фарғона»ни блоклаш сабабини тушунтирмоқчи бўлди

«Фарғона» ахборот агентлиги РФ алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳасини назорат қилиш Федерал хизмати (Роскомнадзор)га юборган мак тубига жавоб олди. Роскомнадзор мактубида келтирилишича, fergana.agency интернет ресурси «Ахборот, ахборот технологиялари ва маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Федерал қонуннинг (№149-ФҚ) жумладан инсоннинг ўзини-ўзи ўлдириши усулларига доир маълумотларни тарқатишни тақиқловчи 15.1-моддасига биноан РФ ҳудудида тарқатилиши ман этилган сайтларнинг ягона рўйхатига киритилган. Бироқ, Роскомнадзорнинг жавоб хатида сайтнинг фаолият юритишига тўсиқ бўлган, «Фарғона»да чоп этилган мақолаларнинг номи келтирилмаган.

Роскомнадзорнинг “Фарғона”сўровига берган жавоби

«Нима сабабдан 10 октябрь куни бутун сайт блоклангани сабаби бизга номаълум, зеро бунга қадар Роскомнадзор қаршилигига сабаб бўлган иккита маълумотни биз ўчириб ташлагандик. Мазкур ташкилотнинг жавоб хати анчагина абстракт кўринади. Шуни таъкидлашим жоиз, на таҳририят, на ''Информагентство Фергана.Ру'' МЧЖ, на бизнинг хостинг-провайдер ушбу ташкилотдан у ёки бу маълумотни ўчириб ташлаш кераклиги борасида огоҳлантириш хатини олмаган. Кейинчалик қандай йўл тутишимизни ҳуқуқшунослар билан маслаҳатлашиб оламиз», — деди «Фарғона» бош директори Даниил Кислов.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ