АҚШ махсус хизматлари берган маълумотларга кўра Петербургда теракт содир этилишининг олди олинган

РФ президенти АҚШ президенти Дональд Трампга қўнғироқ қилиб, берилган маълумотлар учун миннатдорчилик билдирди . Whitehouse.gov сайти фотосурати

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Янги йил байрамида Санкт-Петербургнинг одамлар гавжум бўладиган жойида теракт содир этмоқчи бўлган иккита россиялик фуқарони қўлга олган, деб хабар беради ТАСС.

Россия фуқаролари 27 декабрь куни Американинг Федерал қидирув агентлиги (ФҚА) берган маълумотларга таянган ҳолда ҳибсга олинган. «Қўлга олинган фуқаролардан теракт содир этиш зарур бўлган ашъёвий далиллар топилди», — дейилади хабарда.

РФ Жиноий кодексининг 30 — (Жиноятга ҳозирлик кўриш), 205 — (Терроризм) ва 205.1- (Террорчи ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш) моддалари бўйича жиноий ишлар қўзғатилган. . «Тезкор-қидирув ишлари амалга оширилмоқда», — дея қўшимча қилади ФХХ.

Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан телефон орқали суҳбатлашиб, «Махсус хизматлар томонидан Россияда теракт содир этилишининг олдини оладиган маълумотлар берилгани учун миннатдорчилик билдирди», дейилади Кремль сайтида. Суҳбат Россия томони ташаббусига кўра уюштирилган.

2017 йил 3 апрелда Петербург метросида теракт содир этилганди. Унда бу ишни амалга оширган 22 ёшар ўшлик йигит Акбаржон Жалиловга қўшилиб 16 нафар фуқаро ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар жароҳат олганлар. Шубҳадаги одамлар икки ҳавфтадан сўнг қўлга олина бошланган.

Асосий фигурантлар ака-ука Акром ва Аброр Азимовлар бўлди. Улар қўйилган айбни инкор этиб, қийноқларга солинганларидан шикоят қилганлар. Шунга қарамасдан, 2019 йил 10 декабрда бўлиб ўтган суд қирғизистонлик Аброр Азимовни бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Акром Азимов ва Мамаюсуп Эрматов 28 йил, Иброҳим Эрматов 27 йил, Ортиқов 23 йил, Каримова, Мирзаалимов, Маҳмудов, Мўйдинов 20 йил, Эргашев ва Ҳакимов 19 йил озодликдан маҳрум этилди. Барча фигурантларга 500 мингдан 800 минг рублгача ($7,8-12,6 минг) жарима солинган.

Ҳимоячилар версиясига кўра, теракт ташкилотчилари эркинликда қолганлар. Террорчилар ака-ука Азимовлардан яширинча фойдаланишган: гўёки ака-укалар Туркияда пулларни олиб, кейинчалик терактда ўлиб кетган ижрочига «нима учун»лигини билмаган ҳолда ўтказиб берганлар. Қолган судланувчилар Азимовнинг ҳамкасблари ва ижара уйдаги қўшнилари бўлган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкент илк бор ўз ҳарбийларини Москвадаги Ғалаба парадига юборди. У ерда аскарлар қўшнилар билан қўшилиб кетди

  • Россиядан Ўзбекистонга учадиган чартер рейсга элчихонадаги электрон навбатдан айланиб ўтиб, қандай қилиб авиачипта сотиб олса бўлиши ҳақида

  • Россияда мигрантлар учун “ишонч рейтингини” жорий этиш режалаштирилмоқда. Хитойда бундай рейтинг яратиб бўлинган

  • Ўзбекистон элчихонаси ватанга биринчи навбатда кимларни жўнатиш борасида нималарга асосланиб қарор қабул қилаётгани ҳақида