Роспотребнадзор Марказий Осиё мамлакатларини коронавирус диагностикаси тизими билан таъминлади

Россия аэропортларининг бирида Роспотребнадзор ходими тепловизор билан . НТВ телеканалидан лавҳа

Россия истеъмолчилари ҳуқуқлари ва фаровонлигини ҳимоя қилиш Федерал хизмати (Роспотребнадзор) Қозоғистон ва Ўзбекистонга коронавирусни аниқлайдиган ташхис лаборатория воситаларини тақдим қилди. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилган.

Россия тест-системалари (киёвий анализ учун керакли асбоб ва материаллар жамламаси. — «Фарғона» изоҳи) 1 ва 2 февраль кунлари ўзбек ва қозоқ мутахассисларига етказиб берилди. Ушбу системалар Қирғизистон,Тожикистон, Арманистон ва Беларусга ҳам берилган. Россия ЕИИ ва МДҲга аъзо мамлакатларига мазкур ташхис воситаларини бепул ёрдам доирасида тақдим этган.

Тест-системалар Росподребнадзорга қарашли «Вектор» вирусология ва биотехнология илмий марказида ишлаб чиқилган.

Ўтган йил декабрь ойида Хитойнинг Ухань шаҳрида пневмония касаллигини келтириб чиқарувчи номаълум вирус эпидемияси бошланди. Бугунги кунга келиб 360 дан ортиқ одам ушбу вирусдан вафот этган, 14,5 минг одам касалланган, уларнинг аксарияти хитойликлардир.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ХХРдаги коронавирус эпидемиясини халқаро кўламдаги фавқулоддаги ҳолат, деб тан олди. Лекин шу билан бирга, халқаро ташкилот одамлар ва товарлар ҳаракатланишининг чекланишига қарши чиқди. Эпидемия туфайли Тожикистон ва Қозоғистон Хитой билан авиа алоқаларини тўхтатди. «Туркман авиалинияси» ҳам Хитой билан авиақатновларни тўхтатди. Ўзбекистон ҳукумати одамларнинг Хитойга ташрифини бекор қилди. Қирғизистон ҳукумати қирғиз-хитой чегара постларини ёпишга қарор қилди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Россияга бораётган мигрантлар ва уларнинг оилаларига қўйилаётган талабларнинг кучайтирилиши нималарга олиб келиши ҳақида

  • Нима учун Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича референдум ўтказилиши ёмон ғоя экани ҳақида

  • Қозоқларнинг сўнгги кўчманчи империя дастидан қандай омон қолгани ҳақида