Пеле руҳий сиқилиш исканжасига тушиб қолган

Пеле. Weforum.org сайти фотосурати

Дунёнинг футбол бўйича ягона уч карра чемпиони, Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Пеле (Эдсон Арантис ду Насименту) саломатлиги туфайли депрессия ҳолатига тушиб қолган. У уйдан ташқарига чиқмасдан одамларга кўриниш бермай қўйган, деб хабар беради ТАСС.

Буюк футболчининг ўғли Эдиньонинг сўзларига кўра, Пеле тос суяги бўғимини алмаштириш бўйича операцияни бошдан кечирган. Бироқ, суякларнинг битиш жараёни тўлиқ яхши тугалланмаган. Шу боис футбол ветерани ҳаракатланишдан қийналиб, депрессия ҳолатига тушиб қолган. Пеле операцияга қадар коляскада ҳаракатланган бўлса, эндиликда махсус тиркагич ёрдамида юрмоқда.

«Ахир у футбол Қироли, доимо диққат марказидаги шахс ҳисобланган, энди эса нормал ҳолатда юра олмаяпти. У руҳан зўриққан, ҳолатидан уялади, бировларни кўришни хушламайдиган бўлиб қолди», — дейди Эдиньо.

Шу йилнинг октябрь ойида Пеле 80 ёшни қаршилайди. У уч марта дунё чемпиони бўлган ( 1958, 1962 ва 1970 йиллари), 1970 йили Жаҳон чемпионатининг энг яхши ўйинчиси деб топилган, шунингдек 1973 йили Жанубий Американинг «энг яхши футболчиси» номига сазовор бўлган. Пеле Бразилиянинг «Сантос» жамоаси таркибида икки марта Қитъалараро кубогини, Либертадорес кубогини ва қитъалараро чемпионлар Суперкубогини қўлга киритган. ФИФА футбол комиссияси Пелени «ХХ асрнинг энг яхши футбол ўйинчиси», деб тан олган бўлса, Халқаро олимпия қўмитаси эса машҳур футболчини «ХХ асрнинг энг зўр спортчиси» дея эътироф этган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Ўзбекистоннинг муқаддас қадамжолари. Бир кунда униб-ўсиб етилган торвуз ҳамда кучукка айланиб қолган болалар

  • Ўзбекистоннинг муқаддас қадамжолари. Абадий ҳаёт тўғрисидаги афсона ҳамда Ислом Каримов қабрига велосипедда бориб зиёрат қилиб келиш ҳақида

  • Ўзбекистоннинг муқаддас қадамжолари. Дониёл пайғамбар ва Хўжа Дониёл қандай қилиб битта мақбарада сиғишгани тўғрисида

  • Ўзбекистоннинг муқаддас қадамжолари, ўн бешинчи очерк. Қуёш соати ва бокира ҳомиладорлик