Янги коронавирусга расмий ном берилди

Гонконг . Aljazeera лавҳаси

Жаҳон соғлиқни сайлаш ташкилоти (ЖСТ) янги коронавирусга расмий ном берди. Бу ҳақда ЖСТ твиттерида хабар берилган. Вирус COVID-19 деб номланган. Бу Corona Virus Disease сўзларининг қисқартирилган вариантидир.

Олдин унга 2019nCoV ишчи номи берилганди.

Ташкилот қоида бўйича янги турдаги касалликка ном берилганда, у инсон, ҳайвон ёки жуғрофий ном билан боғлиқ бўлмаслиги лозимлигини таъкидлайди. Шу билан бирга бу сўз енгил талаффус этилиши керак.

ЖСТ раҳбарияти янги вирусни «жамиятнинг биринчи рақамли душмани» деб атади. Бундан аввал ташкилот касаллик эпидемиясини глобал миқёсдаги фавқулодда ҳолат, дея расман тан олганди.

Пневмония касаллигини келтириб чиқарувчи янги вирус ўтган йил декабрь ойида Хитойнинг марказий ҳудудларидан тарқала бошлади. Сўнгги маълумотларга кўра, касалланганларнинг сони 43,1 минг кишини ташкил этган (бу 2000 йиллар бошида тарқалган сил касаллигидан оғриганлар сонидан кўпдир), бир мингдан ортиқ инсон оламдан кўз юмган. Хитойдан ташқари Европа, Осиё, Шимолий Америка ва Австралияда ушбу касалликка чалғиган одамлар қайд этилган.

Хитой ҳукумати ўндан ортиқ шаҳарни изоляция қилди. Аввало мамлакатнинг марказий қисмида (жумладан, касаллик ўчоғи саналмиш Ухань шаҳрида) карантин эълон қилинди. Карантин зонасида ўн миллионлаб хитойликлар, минглаб чет эл фуқаролари қолиб кетди (уларнинг орасида Марказий Осиё мамлакатларининг юзлаб талабалари бор эди).

Январь охирида хориж мамлакатлари ўз фуқароларини Хитойдан чиқара бошладилар. Марказий Осиёликлар ҳам эвакуация қилинди.

Касаллик енгил ва оғир формада кечиши мумкин. Хитойлик мутахассисларнинг фикрича, касалликнинг енгил тури билан оғриганларга бир ҳафта, оғир формасидагиларга икки ва ундан ортиқ ҳафта даъвомида ёрдам кўрсатилади. Бир қатор давлатлар янги вирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш устидан иш олиб бормоқда. Гонконглик олимлар бу борада натижага эришганларини эълон қилдилар, лекин вакцина тажрибадан ўтказилиши лозим. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакцина бир ярим йилдан сўнг фойдаланиш учун тайёр бўлишини маълум қилди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Ўзбекистоннинг муқаддас қадамжолари. Бир кунда униб-ўсиб етилган торвуз ҳамда кучукка айланиб қолган болалар

  • Ўзбекистоннинг муқаддас қадамжолари. Абадий ҳаёт тўғрисидаги афсона ҳамда Ислом Каримов қабрига велосипедда бориб зиёрат қилиб келиш ҳақида

  • Ўзбекистоннинг муқаддас қадамжолари. Дониёл пайғамбар ва Хўжа Дониёл қандай қилиб битта мақбарада сиғишгани тўғрисида

  • Ўзбекистоннинг муқаддас қадамжолари, ўн бешинчи очерк. Қуёш соати ва бокира ҳомиладорлик