Ўзбек футболчиси Таиландда тўп суради

Сардор Мирзаев. Mtutd.tv сайти фотосурати

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоасининг ярим ҳимоячиси Сардор Мирзаев Таиланднинг «Муангтонг Юнайтед» клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда Transfermarkt хабар беради.

Футболчи янги клубга эркин агент сифатида кўчиб ўтди. Шартнома муддати 2022 йил ноябрь ойигача давом этади.

Сардор Мирзаев – Фарғонанинг «Нефтчи» клубида тарбия олган . У 2014 йили пойтахтнинг «Локомотив» клубига ўтган ва уч марта Ўзбекистон чемпиони унвонига сазовор бўлган, кубокни қўлга киритган. Мирзаев Ўзбекистон терма жамоаси сафида ўн иккита ўйинда иштирок этган, бир марта гол киритган. 28 ёшдаги ярим ҳимоячи 1,5 млн евро миқдорида баҳоланган.

«Муангтонг Юнайтед» футбол клуби — Таиланднинг олти карра чемпиони ҳисобланади. Ўтган мавсумда у мамлакат чемпионатида бешинчи ўринни эгаллади. Мирзаев клубнинг энг қиммат ўйинчисига айланди. Клубнинг мавсумолди буютмасидан яна бешта легионер ўрин олган. Жумладан, Португалиянинг «Бенфики» клуби ҳужумчиси, бразилиялик Дерлей ва Вьетнам терма жамоаси дарвозабони Данг Ван Лам (Лев Данг) рўйхатда бор.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Ўзбекистоннинг муқаддас қадамжолари. Бир кунда униб-ўсиб етилган торвуз ҳамда кучукка айланиб қолган болалар

  • Ўзбекистоннинг муқаддас қадамжолари. Абадий ҳаёт тўғрисидаги афсона ҳамда Ислом Каримов қабрига велосипедда бориб зиёрат қилиб келиш ҳақида

  • Ўзбекистоннинг муқаддас қадамжолари. Дониёл пайғамбар ва Хўжа Дониёл қандай қилиб битта мақбарада сиғишгани тўғрисида

  • Ўзбекистоннинг муқаддас қадамжолари, ўн бешинчи очерк. Қуёш соати ва бокира ҳомиладорлик