Уяли алоқа операторлари қарзга хизмат қилишдан бош тортдилар

Medium.com сайти фотосурати

Ўзбекистонда Beeline, UCell ва Mobiuz бренди остида ишлаётган уяли алоқа операторлари мижозларига қарзга хизмат қилмасликларини маълум қилган. Компаниялар ўз фаолиятини истеъмолчилар томонидан интернет ва телефон хизматлари учун икки ой тўлов қилмаган мижозларни ўчирмасликка қаратилган ҳукумат қарори доирасига кирмаслиги билан изоҳлайдилар. Операторлар позицияси 23 март куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорда «телефон алоқаси» хизматини ўчиришга тақиқ қўйилганига асосланади.

Ҳужжатда «мобил алоқаси» ибораси ишлатилмагани учун компаниялар мазкур ҳукумат қарори талабига бўйсунмасликни мантиқан тўғри деб биладилар.

Уларнинг рақобатчиси Perfectum Mobile бу борада расмий баёнот бермаган.

«Ўзтелеком» давлат компанияси (Uztelecom бренди) ҳукумат қарорига асосан фуқароларнинг икки ой мобайнида тўловлар киритмаслига қарамасдан UZTELECOM савдо маркаси остида интернет ва телефон алоқалари хизматини тўхтатмаслигини маълум қилган. Бироқ, компаниянинг баёнот матнида ҳам «мобил алоқаси» ибораси келтирилмаган. Компаниянинг ҳам тармоқли, ҳам мобил алоқа хизматларини кўрсатиши ҳисобга олинса, тақиқ уяли алоқа абонентларига таъсир қилиш-қилмаслиги номаълум.

Ўзбекистон ҳукумати 23 мартдан истеъмолчиларни интернет ва телефон алоқасидан икки ойга узиб қўйишни тақиқлади. Бундай чора хизматлар бепул бўлганини англатмайди. Карантиндан сўнг истеъмолчилар провайдерларга нисбатан қарзларини узишлари керак бўлади.

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олишнинг биринчи ҳолати 15 март куни қайд этилган. Ўзбекистон барча халқаро йўналишлар бўйича автобусларда, автомобилларда, темир йўл ва ҳаво транспортларида йўловчиларни ташишни апрель ойининг охиригача тўхтатиб қўйди. Мамлакатда барча чегара постлари ёпиб қўйилди.

Бундан ташқари, барча таълим муассасалари, кинотеатрлар, барлар, болалар ўйинхоналари, буюм бозорлари ёпилган ва масжидларда жамоат намозлари тўхтатиб қўйилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ҳозирда Ўзбекистонда COVID-19 коронавируси билан касалланган одамларнинг сони 65 нафарга етган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Илҳом Алиев Марказий Осиё учун бегона эмас