Нефть нархи тарихда илк бор 0 АҚШ долларидан пастга тушиб кетди

Pixabay.com сайти фотосурати

Американинг WTI (West Texas Intermediate) навли нефтнинг май ойи фючерслари 20 апрель куни кечқурун бир баррел учун ноль доллардан паст бўлган, яъни манфий нархларда сотила бошлади. Савдо тўғрисида олинган маълумотларга кўра, нархлар мисли кўрилмаган даражада қулади: нефтнинг биржадаги нархлари бир баррель учун минус 40.32 долларгача етиб борди. Яъни, сотувчи нефтни олиб кетадиган одамга ҳар бир баррели учун шу миқдордаги пулни тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига ола бошлади.

“Кун ҳайратомуз минус билан тугади умидсизликка тушган трейдерлар бир баррель нефтни олиб кетишлари учун ҳаридорга 37,63 доллардан тўладилар”, — деб ёзади Reuters. Бутун дунё бўйлаб миллиард-миллиард одамлар коронавируснинг тарқалишини секинлаштириш учун уйларида ўтиргани важидан нефтга жисмоний эҳтиёж қолмади ва таклифларнинг глобал кўламдаги сероблигини келтириб чиқарди.

WTI нефти Америка Қўшма Штатларининг нефтли сланецнинг асосий конлари жойлашган Техасда штатида қазиб чиқарилади. Американинг Кушинг штатида нефть сақлайдиган омборларнинг тўлиб-тошиб кетиши оқибатида WTI нефтининг ҳаридорларга юклаб жўнатилаётгани ҳамда COVID-19 коронавирус инфекцияси важидан талабнинг кескин тарзда пасайиб кетгани нефть нархларининг қулашига сабаб бўлди.

WTI ортидан Россияда қазиб чиқариладиган Urals навли нефть ҳам тарихда илк бор бир баррель учун минус 2 АҚШ доллар нархида сотилди. Brent навли нефтнинг ҳам нархи тушиб кетди, лекин унчалик кўп эмас, негаки дунёда нефтнинг бу тури учун омборларнинг сони кўпроқ.

Нефтга биржа нархларининг манфий қийматларга тушиб кетиши тарихда илк бор содир бўлмоқда. “Нефтнинг нархи 1960 йилда бир баррель учун 50 центгача тушган, аммо ҳеч қачон бир центдан паст бўлмаган”, — дейди Вашингтоннинг Berkeley Research Group компанияси бошқарувчи директори ҳамда Энергияни тартибга солиш бўйича АҚШ Федерал комиссиясининг (FERC) собиқ аъзоси Бранко Терзик РИА “Новости” билан суҳбатда.

Бранко Терзикка кўра, омборларнинг тўлиб-тошиб кетганидан ташқари яна битта сабаб шуки, “мамлакат ишлаямаяпти”: “Нефть учун бозор йўқ, шу холос. Нефтни қайта ишлаш корхоналарига хом ашё керак эмас, мисол учун мен икки ҳафтадан бери автомобилимдан фойдаланмай қўйганман, бунгача эса ҳар куни миниб юрардим”. Унга кўра, америка иқтисодиёти қайта тикланса ҳамда омборлардаги нефтдан фойдаланиш бошланса, нархлар қайта кўтарила бошлайди.

“Май ойидан бошлаб амал қилишни бошлайдиган ОПЕК+ келишуви вазиятни фақат қисман барқарорлаштириши мумкин, — дея тахмин қилади Fitch таҳлилчиси Дмитрий Маринченко, — Карантин чекловлари ечилиб, талаб ва эҳтиёж кўтарила бошланмагунча нархлар кўтарилмай, паст ҳолда қолаверади”.

Москва вақти билан соат 18.00 дан бошлаб рублнинг нархи пасая бошлади. Москва биржаси маълумотига кўра, савдолар ёпиладиган вақтга келиб долларнинг “эртагалик” нархи 75,55 рублгача, евро эса 81,99 рублгача кўтарилди.

Нефтга талаб коронавирус пандемияси бошланганидан кейин кескин тарзда тушиб кетди ОПЕК+ бўйича нефть қазиб чиқариш ҳажмини қисқартириш тўғрисидаги келишув шартлари бузилганидан кейин март ойида рубль билан тенгенинг курси тушиб кетди. Янги келишув апрельнинг ўрталарида имзоланди, аммо бунинг ортидан курс қайта тикланмади. ОПЕК ва Халқаро энергетика агентлигида хом ашёнинг мўллиги важидан нефтга талаб рекорд даражада тушиб кетилиши мумкин, дея ҳисоблашмоқда. Таҳлилчилар ОПЕК+ яна тўпланиб, нефть қазиб чиқариш ҳажмини тобора қисқартириш ва ишлаб чиқаришни консервациялаш тўғрисида янги келишувга эришиш борасида ҳаракат қилишига тўғри келади, дея тахмин қилишмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?

  • Ўзбекистондаги сиёсий партиялар парламент сайловларида илгари сураётган дастурларини тақдим этди