Шимолий денгизда қазиб чиқариладиган Brent навли нефтнинг бир баррели 21 апрель сешанба куни кечқурун 18 АҚШ долларидан ҳам пасайиб кетди. Бу ҳақда савдо битимлари тўғрисидаги маълумотлар айтиб турибди.
WTI навли нефтнинг нархлари ҳам қулашда тезлашиб, 6,7 АҚШ доллар қийматида сотила бошланди. Бундан бир кун олдин эса WTI нефтининг май ойи фючерслари ноль доллардан паст нархда сотилди (бир баррель учун минус 37 АҚШ доллари, июнда етказиб бериладиган нарх 22 АҚШ доллари).
ОПЕК+ нефть бозоридаги вазиятни муҳокама қилиб олиш учун шошилинч равишда вазирлар конференциясини чақирди, дея хабар берилади ташкилотнинг Twitter тармоғидаги саҳифасида. Учрашув “нефть бозоридаги жорий драматик вазиятнинг таҳлили” деб аталган. Бироқ бу таҳлининг натижаларидан фақат 12 апрель куни эришилган битим доирасида нефть қазиб чиқариш ҳажмини қисқартиришга тайёрлиги маълум.
Бундан олдин эса Халқаро энергетика агентлигининг раҳбари Фатиҳ Бирол ОПЕК+ ташкилотига аъзо мамлакатларини нефть қазиб чиқариш ҳажмини тезроқ ва кучлироқ қисқартириш имкониятларини кўриб чиқишга чақирди.
Нефть бозорида нархларнинг қулашидан олдин нефтга талаб рекорд даражада пасайиб кетди, негаки дунё бўйича барча нефть омборлари тўлиб-тошиб кетган эди. Коронавирус пандемияси туфайли киритилган карантин муносабати билан нефтга жисмоний талаб йўқолди ва таклифларнинг глобал даражадаги сероблигини келтириб чиқарди.
Жон Ҳопкинс универститетининг маълумотига кўра, дунё бўйича коронавирус инфекцциясини юқтириб олган одамларнинг сони 2,5 миллиондан ошиб кетди. Энг кўп инфекция АҚШда (814.1 минг), Испания (204,1 минг), Италия (183,9 минг) ва Францияда (159,2 минг) қайд этилган. Коронавирусдан жами 177,2 минг киши вафот этди.